Биз Яҳовага тегишлимиз
Яҳова қайси халқнинг Худоси бўлса, кимни Ўз мулки сифатида танласа, ўша халқ бахтлидир. ЗАБ. 33:12
1. Нега Яҳова ҳақли равишда барча нарсанинг Эгаси деб айта оламиз? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қаранг.)
БАРЧА нарса Тангри Яҳовага тегишлидир. «Самоларнинг энг юксак жойи ҳам, ер ва ундаги бор нарсалар ҳам» Уникидир. (Қонун. 10:14; Ваҳ. 4:11) Яҳова инсониятни яратган экан, барчамиз Унга тегишлимиз. (Заб. 100:3) Шунингдек, тарих мобайнида Худо Унга ўзгача тарзда тегишли бўлган баъзи одамларни танлаб олган.
2. Муқаддас Китобга кўра, кимлар ўзгача тарзда Яҳовага тегишли?
2 Масалан, Забурнинг 135- саносида Яҳованинг Исроилдаги садоқатли хизматчилари ҳақида «ўзгача мулк» деб айтилган. (Заб. 135:4) Қолаверса, Исроил халқидан бўлмаган кишилар ҳам Яҳовага топиниши борасида Ҳўшея китобида башорат қилинган. (Ҳўш. 2:23) Яҳова Масиҳ билан биргаликда шоҳлик қилиш учун ўзга халқ вакилларини танлаганда мазкур башорат амалга ошган. (Ҳавор. 10:45; Рим. 9:23–26) Бу «муқаддас халқ» ўзгача тарзда «Аллоҳнинг мулкига» айланган, яъни унинг аъзолари муқаддас руҳ билан мойланиб, самода яшаш учун танланган. (1 Бутр. 2:9, 10) Қизиқ, ер юзида яшашга умид қилаётган барча масиҳийлар ҳақида нима деса бўлади? Яҳова уларни ҳам «халқим» ва «танланганларим» деб атайди. (Ишаё 65:22)
3. а) Бугунги кунда кимлар Яҳова билан ажойиб муносабатга эга? б) Ушбу мақолада нима ҳақида билиб оламиз?
3 Бугунги кунда, самода яшашга умид қилаётган «кичик пода» ва ер юзида яшашга умидвор «бошқа қўйлар» «бир сурувни» ташкил қилади. Яҳова халқи сифатида уларни жуда қадрлайди. (Луқо 12:32; Юҳан. 10:16) Яҳова У билан ажойиб муносабатларга эга бўлиш имконини бергани учун Унга чуқур миннатдорчилигимизни билдиришни истаймиз. Ушбу мақолада, Яҳова бизга шундай ўзгача шарафни бергани учун қай йўсин миннатдорлигимизни кўрсатишимиз мумкинлиги ҳақида билиб оламиз.
ҲАЁТИМИЗНИ ЯҲОВАГА БАҒИШЛАГАНМИЗ
4. Яҳова У билан муносабатларга эга бўлишимизга имкон бергани учун миннатдорлигимизни қай йўсин кўрсата оламиз ва Исо буни қандай намоён этган?
4 Ўзимизни бутунлайин Яҳовага бағишлаб, Ундан миннатдор эканимизни кўрсатамиз. Сувга чўмиш билан Яҳовани ҳукмдоримиз сифатида тан олаётганимизни ва Унга тайёрлик ила итоат қилмоқчи эканимизни омма олдида кўрсатамиз. (Иброн. 12:9) Исо ҳам сувга чўмганида шундай йўл тутган. Бошқача қилиб айтганда у Яҳовага: «Сенинг иродангни бажаришдан завқ топаман, эй Тангрим»,— дегандай эди. (Заб. 40:7, 8) Гарчи Исо туғилганидан бери Худога бағишланган халқнинг аъзоси бўлган бўлса-да, Унинг иродасини бажариш учун ўзини тақдим этган.
5, 6. а) Исо сувга чўмганида Яҳова нималарни ҳис қилган? б) Яҳова биз ўзимизни Унга бағишлаганимизда нималарни ҳис қилишини тушунишга қайси мисол ёрдам беради?
5 Исо сувга чўмганида Яҳова нималарни ҳис этган? Муқаддас Китобда шундай сўзларни ўқиймиз: «Ниҳоят Исо сувга чўмиб чиқди. Буни қарангки, осмон очилиб кетди ва Яҳё Худонинг муқаддас руҳи каптар шаклида Исонинг устига тушаётганини кўрди. Осмондан эса: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, ундан мамнунман”,— деган садо келди». (Мат. 3:16, 17) Исо Худога тегишли эди. Яҳова у ҳаёти давомида фақат Унга садоқат ила хизмат қилмоқчи эканини кўриб қувонган. Шу сингари, ўзимизни Яҳовага бағишлаганимизда У мамнун бўлиб, бизга барака ёғдиради. (Заб. 149:4)
6 Тасаввур қилинг, ота боғида чиройли гуллар экади. Кунларнинг бирида қизчаси битта гулни узиб, унга совға қилади. Гул шундоқ ҳам отасига тегишли эмасми? Қай йўсин қизча отасига тегишли нарсани бера олади? Меҳрибон ота бундай саволлар ҳақида ўйламайди. Аксинча, у буни қизининг севгиси сифатида қабул қилиб хурсанд бўлади. Шуниси аниқки, ота қизи совға қилган гулни боғидаги барча гуллардан кўпроқ қадрлайди. Шунга ўхшаб, ўзимизни Яҳовага бағишлаб, садоқатли бўлсак У қувонади. (Чиқ. 34:14)
7. Яҳова Унга хизмат қилмоқчи бўлган кишилар борасида қандай фикрда экани ҳақида Малаки пайғамбар нима деган?
7 Малаки 3:16 ни ўқинг. Ўзингизни ҳали Яҳовага бағишламаган ва сувга чўммаган бўлсангиз, бу қадамлар муҳим экани борасида фикр юритиб кўринг. Аслида, барча одамлар сингари пайдо бўлганингиздан бери Яҳовага тегишлисиз. Шундай бўлса-да, Яҳованинг ҳукмдорлигини тан олиб, ўзингизни Унинг иродасини бажариш учун бағишласангиз, У ғоят хурсанд бўлади. (Ҳик. 23:15) Яҳова эса, ўз навбатида, Унга тайёрлик ила хизмат қилмоқчи бўлганларни тан олади ва исмларини «хотира китоби»га ёзади.
8, 9. Яҳова исмлари «хотира китоби»га ёзилган кишилардан нимани талаб қилади?
8 Исмимиз Яҳованинг «хотира китоби»га ёзилиши учун муайян шарт бор. Малаки пайғамбар таъкидлаб ўтганидек, Яҳовадан «қўрқиб, исми устида мулоҳаза юритишимиз» зарур. Бошқа бир шахсга ё нарсага сиғинсак, исмларимиз Яҳованинг ҳаёт китобидан ўчириб ташланади. (9 Ҳолбуки, ўзимизни Яҳовага бағишлаш Унинг иродасини бажаришга ваъда беришдан ва сувга чўмишдан кўпроқ нарсани ўз ичига олади. Буларни биз бир марта қиламиз, аммо Яҳовага бутун ҳаётимиз давомида топинамиз. Яҳованинг халқи сифатида Унинг тарафида бўлиш — ҳар куни, токи тирик эканмиз Унга итоаткор бўлишни талаб қилади. (1 Бутр. 4:1, 2)
ДУНЁГА ХОС ИСТАКЛАРНИ РАД ЭТАМИЗ
10. Яҳовага хизмат қиладиган ва хизмат қилмайдиган кишилар орасида қандай яққол фарқ бор?
10 Олдинги мақолада Қобил, шоҳ Сулаймон ва Исроил халқининг мисолини кўриб чиққан эдик. Уларнинг бари Яҳовага топинган бўлса-да, мутлақ садоқатни намоён этмаган. Бу мисоллар Яҳовага тегишлиман деган киши, ёмонликдан жирканиб, одиллик тарафида қатъий туриши кераклигининг яққол исботидир. (Рим. 12:9) Шу йўсин, Малаки «хотира китоби» тўғрисида айтиб ўтгач, Яҳова «одил киши билан ёвуз киши, Худога хизмат қилаётган киши билан Унга хизмат қилмаётган киши ўртасидаги фарқ» ҳақида гапирган. (Мал. 3:18)
11. Бутунлайин Яҳовага бағишланганимиз нега бошқаларга аён бўлиши керак?
11 Яҳова бизни халқи сифатида танлагани учун Ундан миннатдор эканимизни яна бир йўл билан кўрсата оламиз: маънан ўсганимиз «ҳаммага ошкор бўлиши» лозим. (1 Тим. 4:15; Мат. 5:16) Ўзингиздан шундай деб сўранг: «Яҳовага мутлақ содиқ эканим бошқаларга кўриняптими? Яҳованинг Шоҳиди эканимни айтишдан фахрланаманми?» Яҳова бизни халқи сифатида танлаган экан, Унга тегишли эканимизни айтишни пайсалга солсак, У қаттиқ хафа бўлади. (Заб. 119:46; Марк 8:38 ни ўқинг.)
12, 13. Нима туфайли баъзиларни Яҳованинг Шоҳиди деб айтиш қийин бўлиб қолди?
1 Кор. 2:12) Бундай руҳ тана истаклари бўйича йўл тутишга ундайди. (Эфес. 2:3) Масалан, бу борада анчагина маслаҳат берилганига қарамай, баъзилар масиҳийларга номуносиб тарзда кийинишни ва пардоз-андоз қилишни қўймаяпти. Улар ҳатто жамоат учрашувларига ёпишиб турадиган ва очиқ кийимларни кийиб келмоқда. Ёки улар ўзларига эътибор қаратадиган соч турмакларини қилмоқда. (1 Тим. 2:9, 10) Бунинг дастидан, бошқалар улар Яҳованинг Шоҳидими ёки йўқми фарқига бормайди. (Ёқб. 4:4)
12 Афсуски, баъзи Шоҳидлар «бу дунёнинг руҳига» тақлид қилмоқда. Оқибатда, уларнинг Яҳовага топинмайдиган кишилардан фарқи қолмаяпти. (13 Бошқа вазиятларда эса, айрим Шоҳидлар дунёга хос хулқ-атвордан қатъиян воз кечмаган. Ўтиришларда уларнинг рақс тушишию хатти-ҳаракатлари масиҳийларга умуман тўғри келмайди. Уларнинг ижтимоий тармоқда жойлаштирган суратлари ва шарҳлари маънавий инсонларга хос эмас. Балки улар жиддий гуноҳга қўл уришмаган ва ҳалиям жамоат аъзоларидир, лекин улар Худога маъқул келмоқчи бўлган тенгдошларига салбий таъсир қилиши мумкин. (1 Бутрус 2:11, 12 ни ўқинг.)
14. Яҳова билан бўлган ўзгача муносабатларимизни ҳимоя қилиш учун нима қилишимиз керак?
14 Бу дунё «тана нафси, ҳирсли кўзлар ва ўз мол-мулки билан мақтаниш»ни олға сурмоқда. (1 Юҳан. 2:16) Яҳовага тегишли эканмиз бошқалардан фарқ қиламиз. Биз «имонсизликни ва дунёвий истакларни рад этиб, ҳозирги замонда ақли расо, одил ҳамда художўй бўлиб яшаяпмиз». (Титус. 2:12) Ҳа, нутқ, еб-ичиш, кийиниш тарзию пардоз-андоз ва барча ишимиздан Яҳовага мутлақ садоқатли эканимиз аниқ кўриниши зарур. (1 Коринфликларга 10:31, 32 ни ўқинг.)
БИР-БИРИМИЗНИ «САМИМИЯТ БИЛАН СЕВАЙЛИК»
15. Нега имондошларимизга меҳр ва севги ила муносабатда бўлишимиз даркор?
15 Яҳова билан ўзгача муносабатларимизни қадрлаётганимиз имондошларга 1 Салон. 5:15) Исо издошларига қуйидагича деган: «Агар орангизда меҳр-муҳаббат бўлса, сизлар менинг шогирдларим эканингизни барча билиб олади». (Юҳан. 13:35)
қилган муносабатларимизда ҳам намоён бўлади. Зеро, улар ҳам Яҳовага тегишли. Буни доим ёдда тутсак, биродару опа-сингилларимизга ҳамиша меҳр ва севги ила муносабатда бўламиз. (16. Тавротдан Яҳованинг халқига нисбатан севгиси борасида нимани билиб оляпмиз?
16 Бир-биримизга қандай муносабатда бўлишимиз кераклигини тасаввур қилиш учун, қуйидаги мисол борасида бир ўйлаб кўринг. Яҳованинг маъбадидаги анжомлар фақатгина пок топиниш учун бағишланган эди. Таврот китобида уларга нисбатан ғамхўрлик кўрсатиш борасида йўл-йўриқ берилган эди ва бунга итоат қилмаган одам ўлимга маҳкум этиларди. (Саҳ. 1:50, 51) Яҳова Унга топиниш билан боғлиқ жонсиз анжомлар ҳақида шунчалик ғамхўрлик қилган экан, Ўзининг бағишланган халқи сифатида танлаган садоқатли хизматчиларига ундан ҳам кўпроқ ғамхўрлик қилади! Бир сафар Яҳова Ўз халқи тўғрисида шундай деган: «Ким сизларга тегса, Менинг кўз қорачиғимга теккан бўлади». (Закр. 2:8)
17. Яҳова нимани «диққат билан тинглайди»?
17 Қизиғи шундаки, Малаки пайғамбар Яҳованинг хизматчилари ўзаро суҳбатлашганда У уларни «диққат билан тингларди» деган. (Мал. 3:16) Дарҳақиқат, Яҳова «ким Унга тегишли эканини билади». (2 Тим. 2:19) У ҳар бир ишимиздан ва сўзимиздан хабардор. (Иброн. 4:13) Шундай экан, имондошимизга меҳр ила муносабат қилмасак, Яҳова буни сезади. Ўзаро меҳмондўст, сахий, кечиримли ва меҳрибон бўлсак, Яҳова буни назаридан четда қолдирмаслигига амин бўлишимиз мумкин. (Иброн. 13:16; 1 Бутр. 4:8, 9)
«ЯҲОВА ЎЗ ХАЛҚИНИ УНУТМАЙДИ»
18. Яҳова бизни хизматчилари сифатида танлагани учун Унга қай йўсин миннатдорчилик билдира оламиз?
18 Шуниси аниқки, Яҳова бизни хизматчилари сифатида танлагани учун Унга миннатдорчилик билдиришни жуда истаймиз. Ўзимизни Яҳовага бағишлаб, Унинг ҳукмдорлигини тан олиш оқилона эканини кўряпмиз. Гарчанд «тўғри йўлдан адашган, бузилган насл» орасида яшаётган бўлсак-да, «бенуқсон ва пок» бўлиб, «бу дунёда ёриткичлар сингари порлашни» истаймиз. (Филип. 2:15) Ёмонликка қарши қатъий туришни хоҳлаймиз. (Ёқб. 4:7) Бундан ташқари, имондошларимиз ҳам Яҳовага тегишли эканини тан олиб, уларни севамиз ва ҳурмат қиламиз. (Рим. 12:10)
19. Яҳова Унга тегишли бўлганларни қандай мукофотлайди?
19 Муқаддас Китобда қуйидаги ваъдани ўқиймиз: «Яҳова Ўз халқини унутмайди». (Заб. 94:14) Бу кафолат! Нима бўлишидан қатъи назар, Яҳова биз билан. Ҳатто ўлим ҳам бизни Яҳованинг севгисидан маҳрум қила олмайди. (Рим. 8:38, 39) «Яшасак ҳам Яҳова учун яшаймиз, ўлсак ҳам Яҳова учун ўламиз. Шу боис, яшасак ҳам, ўлсак ҳам Яҳовага тегишлимиз». (Рим. 14:8) Қолаверса, Яҳова ўлим уйқусига кетган садоқатли хизматчиларини ҳаётга қайтарадиган кунни интиқиб кутяпмиз. (Мат. 22:32) Ҳозирнинг ўзида кўпгина баракалардан баҳра оляпмиз. Муқаддас Китобда айтилганидек, «Яҳова қайси халқнинг Худоси бўлса, кимни Ўз мулки сифатида танласа, ўша халқ бахтлидир». (Заб. 33:12)