Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Биласизми?

Биласизми?

Исонинг шогирди Стефан таъқибга учраган пайтда қай йўсин хотиржамликни сақлай олган?

СТЕФАН ёмон ниятли тўдага дуч келди. Олий Кенгаш аъзолари сифатида унинг таркибига кирган 71 та ҳакам Исроилда энг қудратли кишилар бўлган. Улар олий руҳоний Каяфа томонидан йиғилишган ва бир неча ой олдин Исо ўлимга маҳкум этилганида у судга раислик қилган. (Мат. 26:57, 59; Ҳавор. 6:8–12) Бирин-кетин сохта гувоҳлар Стефанни айблашади ва улар «унинг юзи худди фариштанинг юзига ўхшаб қолган»ини кўриб ҳайратланишади. (Ҳавор. 6:13–15)

Қандай қилиб Стефан бундай қўрқинчли вазиятда хотиржам ва ювош бўлиб қолган? Олий Кенгаш олдида туришдан олдин у Худонинг муқаддас руҳи ёрдамида ваъзгўйлик ишида жуда банд эди. (Ҳавор. 6:3–7) У Олий Кенгашда бўлганида ҳам худди шу муқаддас руҳ унга эслашга ва юпатувчи сифатида ёрдам берган. (Юҳан. 14:16, изоҳ) Ҳаворийлар китобининг 7- бобида ёзилишича, у муқаддас руҳ кўмагида Ибронийча ёзувлардан тахминан 20 ёки ундан ҳам ортиқ оятлар келтира олган. (Юҳан. 14:26) Стефан Худонинг ўнг томонида турган Исони кўрганида имони мустаҳкамланди. (Ҳавор. 7:54–56, 59, 60)

Биз ҳам бир кунмас-бир кун қувғун ва таъқибларга дуч келишимиз мумкин. (Юҳан. 15:20) Лекин Худонинг Каломи орқали мунтазам озиқлансак ва хизмат билан банд бўлсак, Унинг руҳи бизга таъсир қилишига йўл қўямиз. Шунингдек, таъқибларга учраганимизда ички хотиржамликни сақлай оламиз (1 Бутр. 4:12–14)