Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Нафратни енга оламиз!

Нафратни енга оламиз!

Нафратнинг қурбони бўлганмисиз?

Йўқ бўлса, эҳтимол, унинг у ёки бу кўринишини кузатгандирсиз. Одамлар мамлакати, миллати, ирқи, дини, жинси бошқа бўлгани туфайли нафратга дуч келаётгани ҳақида тез-тез эшитамиз. Шунга кўп давлатлар бундай нафрат асосидаги жиноятларга қарши курашиш учун қонунлар чиқаряпти.

Нафрат янада кўпроқ нафратни келтириб чиқаради. Нафрат қурбонлари одатда бошқаларга нафрат билан жавоб қайтаришади. Шу йўсин улар нафрат занжирини узмай, аксинча, унга ҳалқа қўшишда давом этишади.

Эҳтимол, сизни масхара ва ҳақорат қилишгандир ёки юзхотирчилик ҳамда дўқ-пўписага дуч келгандирсиз. Бироқ кўпинча нафрат бундан ҳам ёмонроқ оқибатларга олиб келади. Масалан, у зўравонлик, безорилик, маданий ва моддий бойликларни ваҳшийларча бузиш (вандализм), номусга тегиш, тажовуз қилиш, қотиллик ё ҳатто қирғинчиликка сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.

Ушбу журналдан қай йўсин нафратни енгиш мумкинлигини билиб оласиз ва қуйидаги саволларга жавоб топасиз:

  • Нима учун дунёда нафрат шунчалик кўп?

  • Нафрат занжирини қандай узиш мумкин?

  • Нафрат бўлмайдиган пайт қачондир келадими?