Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Қаерга қараманг, нафрат!

Қаерга қараманг, нафрат!

Нафрат юқумли касаллик каби бутун инсоният оиласига тарқалиб кетган.

Янгиликларда ва ижтимоий тармоқларда нафратга тўлган одамлар ҳақида кун сайин маълумот кўпайиб боряпти. Бошқаларга нафратини кўрсатиш учун бу одамлар Интернет ва хатлардан фойдаланишяпти ёки жиноят содир этишяпти. Кўплаб одамлар юзхотирчилик, масхара, ҳақорат, дўқ-пўписа ҳамда вандализм қурбонига айланишяпти. Қаерга қараманг, ҳамма жойни нафрат босиб кетган!

Ушбу журналда нафрат занжирини қандай узиш мумкинлиги ҳақида айтилган. Бу шунчаки хомхаёл эмас. Чунки дунё бўйлаб кўп одамлар чиндан ҳам ўзгариб, нафрат занжирини уза олишяпти.