Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Меҳрибон Яратувчимиз бизга ғамхўрлик қиляпти

Меҳрибон Яратувчимиз бизга ғамхўрлик қиляпти

1. ЯРАТУВЧИМИЗ ҚУЁШНИ ПОРЛАТАДИ

Ердаги ҳаётни қуёш нурисиз тасаввур эта оласизми? Қуёш дарахтларга энергия бериб, барглар, гуллар, мевалар, ёнғоқлар ва уруғларни пайдо қилади. Қолаверса, қуёш туфайли дарахтлар тупроқдан сувни илдизлари орқали сўриб олади ва бу сув баргларга қараб юқорига ҳаракатланиб, сўнг барглар орқали атмосферага буғланади.

2. ЯРАТУВЧИМИЗ ЁМҒИР ЁҒДИРАДИ

Ёмғир Аллоҳнинг бебаҳо инъоми бўлиб, у туфайли ер биз учун озиқ-овқат етиштиради. Аллоҳ бизга осмондан ёмғир ёғдириб, серҳосил мавсумларни тақдим этади. Шунингдек, У мўл-кўл озиқ-овқат бериб, қалбларимизни қувончга тўлдиради.

3. ЯРАТУВЧИМИЗ ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА КИЙИМ-КЕЧАК БЕРАДИ

Кўп оила бошлари уйдагиларни етарлича озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминлаш ҳақида ташвишланади. Муқаддас Ёзувларда нима дейилганига эътибор беринг: «Қушларни диққат билан кузатинглар: улар на уруғ экади, на ҳосил ўради ва на омборга дон йиғади. Шундай бўлса-да, самовий Отангиз уларнинг ризқини беради. Сизлар эса улардан анча афзалроқ эмасмисиз?» (Матто 6:25, 26)

«Даштдаги лолаларнинг қандай ўсишига қараб, ибрат олинглар... Лекин сизларга шуни айтиб қўяй: ҳатто шоҳ Сулаймон ҳам ўзининг шуҳрат чўққисида уларнинг ҳеч биридай кийинмаган. Агар Аллоҳ... дашт ўтини шундай кийинтириб қўйган бўлса, унда сизларни ҳам кийинтириб қўймасмикин?!» (Матто 6:28–30)

Худованд бизни озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминлар экан, демак, У ҳаёт учун зарур бўлган бошқа нарсаларни ҳам албатта бера олади. Агар Худонинг иродасини бажаришга интилсак, У, Ўз навбатида, озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш мақсадида қилган ҳаракатларимизга барака беради ёки керакли нарсаларни сотиб олишимиз учун иш топишимизга кўмаклашади. (Матто 6:32, 33)

Дарҳақиқат, қуёш, ёмғир, қушлар ва гуллар ҳақида ўйлаганимизда, Аллоҳдан миннатдор бўлиш учун асосли сабабларимиз борлигини тушунамиз. Кейинги мақолада Парвардигоримиз қай йўсин инсониятга Ўз хабарларини етказганини кўриб чиқамиз.