Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Сиз Худога таянасизми?

Сиз Худога таянасизми?

СИЗДА яхши кўрган дўстингиз бор дейлик. Лекин у сиз тушуна олмайдиган бир ишни қилиб қўйди. Бошқалар унинг шу ҳаракатини танқид қилишади ва ушбу дўстингиз бераҳм эканини айтиб, унинг ниятларини шубҳа остига қўйишади. Сиз дарров уларнинг гапларига қўшиласизми? Ёки дўстингиз сизга бор ҳақиқатни айтиб беришини кутасизми? Агар у вазиятни тушунтириб бера олмаса, дарров хулоса чиқармай, у ҳақида ижобий фикрда бўлишга тайёрмисиз?

Жавоб беришдан олдин, балки сиз кўпроқ маълумот олишни хоҳларсиз. Ёки: «Шу дўстимни қанчалик яхши биламан ва уни яхши кўришим учун қандай асосларим бор?» — деган савол беришингиз мумкин. Бу тўғри. Лекин бир ўйлаб кўринг: Худо бераҳм ёки раҳмдил эканини аниқлаш учун ҳам худди шундай усулни қўллай оламизми?

Аллоҳ қилган ишларнинг баъзиларини тушуниб етишга қийналишингиз мумкин ёки У содир бўлишига йўл қўйган баъзи нарсалар устидан бошингизни қотирарсиз. Худони бераҳм деб билганлар ва сизни Худонинг ниятларини шубҳа остига солишга ундайдиганлар талайгина. У ҳақида кўпроқ маълумот олмагунча, шубҳа тарқалишига йўл қўясизми? Жавоби Худони қанчалик яхши билишингизга боғлиқ бўлиши мумкин. Ўзингиздан: «Худо мен учун қандай яхшиликлар қилган?» — деб сўранг.

Агар ҳаётингиз қийин кечаётган бўлса, унда сиз Худо мен учун ҳеч қандай яхшилик қилгани йўқ, деб айтишга журъат этарсиз. Аммо бир фикр юритиб кўринг: ҳаётингизда қийинчиликлар бўлишида Худо айбдорми? Билиб олганимиздай, «бу дунёнинг ҳокими» Яҳова эмас, Шайтондир (Юҳанно 12:31). Шундай экан, бу дунёдаги барча азоб-уқубат ва ноҳақлик орқасида Шайтон турибди. Қолаверса, муаммолар бўлиши номукаммаллигимиз ва тасодифларга боғлиқ эканига қўшиларсиз?

Ҳаётингизда қийинчиликлар бўлишида Худо айбдорми ёки У сизга яхшилик тилайдими?

Унда Худо нимага масъул? Муқаддас Китобда бу ҳақда нима ёзилганига қаранг. Худо «еру осмонни яратган Эгамиз», танамизни «ажойиб қилиб яратган» ва «ҳаёт берувчи» Аллоҳимиз Яҳовадир (Забур 123:8; 138:14; Дониёр 5:23). Бу нимани англатади?

Бу дегани, ҳаёт бўлганимиз учун Парвардигоримиз Яҳовага қарздормиз (Ҳаворийлар 17:28). Яъни, ҳаёт ҳадяси, атрофимиздаги дунёнинг гўзаллиги, севги ва дўстлик каби туйғулардан завқ олиш, таъм, ҳид сезиш ва эшитиш каби барча инъомлар Худодандир (Ёқуб 1:17). Наҳотки бундай баракалар Аллоҳни ҳурмат қилишга, шарафлашга ҳамда Унга таянишга ундамаса?

Балки сиз учун Аллоҳга таяниш қийин кечар. Эҳтимол, сиз Унга таяниш учун Уни яхши билмайман, деб ўйларсиз ва бу табиий ҳол. Мазкур мақолаларда биз нега айримлар Худони бераҳм ҳисоблашларининг баъзи сабабларини кўриб чиқдик холос. Бу сизга Аллоҳни яхшироқ таниб-билиш учун туртки бўла оладими? * Биз аминмизки, уринганингиз сайин Худо тўғрисида ҳақиқатни кўпроқ билиб оласиз. Хўш, У бераҳм эканми? Аксинча, Инжилда ёзилишича, «Аллоҳнинг Ўзи севгидир» (1 Юҳанно 4:8).

^ абз. 8 Нега Аллоҳ азоб-уқубатларга йўл қўйиши ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун Яҳованинг Шоҳидлари томонидан чоп этилган «Муқаддас Китоб таълимотлари» номли китобнинг 11- бобига қаранг.