Муқаддас Китобга оид саволларга жавоблар
Нега ибодат қилиш керак?
Тангри Яҳова, биз Унга ҳар қандай вақтда ташвишларимиз ҳақида айтишимизни истайди (Луқо 18:1–7). Биз Унга бефарқ бўлмаганимиз учун У бизни эшитади. Парвардигоримизнинг Ўзи бизни ибодат қилишга ундаяпти экан, бундай таклифни рад қилиш оқилона бўлмасди (Филиппиликларга 4:6- оятни ўқинг).
Ибодат — бу фақат ёрдам сўраш имкони эмас, балки Аллоҳ Яҳовага яқинлашиш имконидир (Забур 8:4, 5). Ўз ҳис-туйғуларимизни мунтазам равишда Худога айтиб турсак, У билан муносабатларимиз яқинроқ бўлади (Ёқуб 4:8- оятни ўқинг).
Қандай ибодат қилиш лозим?
Худо баландпарвоз ёки ёддан айтилган сўзлар билан ибодат қилишимизни истамайди. Ибодат муайян ҳолатда айтилиши ҳам шарт эмас. Тангри Яҳова бизни астойдил ибодат қилишга ундаяпти (Матто 6:7). Масалан, қадимда яшаган Ханна исмли бир аёл, уни ташвишга солаётган муаммо ҳақида ибодат қилган. Кейинчалик, унинг қайғуси қувончга айланганида, у чин юракдан миннатдорчилик изҳор этиб, Худога ибодат қилган (1 Шоҳлар 1:10, 12, 13, 26, 27; 2:1- оятларни ўқинг).
Дарҳақиқат, ибодат бу қимматбаҳо ҳадядир! Биз ҳар қандай ташвишимизни Яратувчимизга айтиб беришимиз мумкин. Қолаверса, биз Уни шарафлаб, қилган яхшиликлари учун раҳмат ҳам айтсак бўлади. Шундай экан, келинг, Аллоҳга ибодат қилиш каби ажойиб имкониятни қўлдан бой бермайлик! (Забур 144:14–16- оятларни ўқинг).