Муқаддас Китоб хабари. Қисқача мазмуни
Яҳова Одамато ва Момоҳавони жаннатда абадий яшаш учун яратади. Шайтон Аллоҳни бадном қилиб, Унинг бошқаришга ҳақли эканини шубҳа остига қўяди. Илк жуфтлик Шайтоннинг томонини эгаллаб, натижада ўзлари ва авлодларини гуноҳ ва ўлимга дучор қилишади
Яҳова исёнчиларга ҳукм чиқаради ва Шайтонни йўқ қилиб, исён ва гуноҳнинг оқибатларини бартараф этадиган Нажоткор ёки Зурриётни юборишни ваъда қилади
Яҳова, Иброҳим ва Довуд пайғамбарларга Шоҳ сифатида абадий ҳукм сурадиган Зурриёт ёки Масиҳ уларнинг наслидан келиб чиқишини башорат қилади
Масиҳ гуноҳ ва ўлимни бартараф этиши ҳақида Яҳова пайғамбарлари орқали каромат қилади. Масиҳ ворисдошлари билан бирга Худонинг Шоҳлигида ҳукм суриб, уруш, касаллик ва ўлимга чек қўйишлари керак бўлади
Яҳова Исони ер юзига юбориб, унинг Масиҳ эканини кўрсатади. Исо Худонинг Шоҳлиги тўғрисида ваъз қилади ва ўз жонини қурбонлик сифатида тақдим этади. Яҳова уни руҳий шахс этиб тирилтиради
Яҳова Исони самовий тахтга ўтқизади ва ушбу замонанинг охирги кунлари бошланади. Исо, ер юзидаги издошлари Худонинг Шоҳлиги ҳақида ваъз қилишларига раҳбарлик қилади
Яҳова, Исо ер юзида ҳам Шоҳликни ўрнатишини амр этади. Ушбу Шоҳлик барча ёвуз ҳукуматларни йўқ қилиб, жаннатни тиклайди ва инсонларни мукаммалликка эриштиради. Яҳованинг бошқаришга ҳаққи борлиги исботланади ва Унинг исми абадий улуғланади