ШОГИРД ТАЙЁРЛАШ
10-ДАРС
Қатъийлик
Принцип: «Биз сизларга шу қадар кўнгил боғлаган эдикки, фақат Аллоҳнинг хушхабарини эмас, балки ўз жонимизни ҳам беришга тайёр эдик, чунки биз сизларни севиб қолгандик». (1 Салон. 2:8)
Исо нима қилган?
1. ВИДЕОНИ томоша қилинг ёки Юҳанно 3:1, 2 ни ўқинг. Сўнг қуйидаги саволларни кўриб чиқинг:
-
а) Нима учун Никодим Исо билан тунда учрашишни афзал кўрган? (Юҳан. 12:42, 43 га қаранг.)
-
б) Исо Никодим билан тунда учрашиб, қай йўсин шогирд тайёрлаш қарори қатъий эканини кўрсатди?
Исодан нимани ўргансак бўлади?
2. Одамларга шогирд бўлишларига кўмаклашишга қатъий бел боғлаш орқали уларни севишимизни кўрсатамиз.
Исога тақлид қилинг
3. Тадқиқ ўтувчига қулай вақтда ва жойда тадқиқ ўтказинг. Балки унга ҳафтанинг муайян куни ёки куннинг муайян пайти қулайроқдир. Тадқиқни уйида, иш ёки жамоат жойида ўтишни маъқул деб билар. Имкон борича жадвалингизни унинг эҳтиёжларига мослаштиринг.
4. Тадқиқни мунтазам ўтказинг. Бирон жойга кетсангиз, тадқиқни бекор қилманг. Бунинг ўрнига қуйидагилар ҳақида ўйлаб кўринг:
5. Тўғри нуқтаи назарга эга бўлиш учун ибодат қилинг. Тадқиқ ўтувчи мунтазам тадқиқ ўтишга ёки Муқаддас Китобдаги маслаҳатни қўллашга қийналса ҳам, унга кўмаклашишда таслим бўлмаслик учун Яҳовадан ёрдам сўранг. (Филип. 2:13) Тадқиқ ўтувчининг кўп ижобий хислатлари бордир; уларга диққат қарата олишингиз учун ибодат қилинг.