Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ўқувчиларнинг саволлари

Яҳова Шоҳидларининг жамоатида аёл руҳонийлар борми?

Яҳова Шоҳидларининг жамоатида аёл руҳонийлар борми?

Ҳа, дунё бўйлаб Яҳова Шоҳидларининг орасида бир неча миллион аёл хизматчилар бор. Улар Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни ваъз қиладиган улкан оломонни ташкил этади. Забур 68:11 да бу аёллар ҳақида шундай башорат қилинган: «Яҳова амр этмоқда, хушхабарни эълон қилаётган аёллар улкан қўшиндир».

Лекин Яҳова Шоҳидларининг орасидаги аёлларнинг хизматини христиан оламидаги аёл руҳонийларнинг хизмати билан адаштирмаслик лозим. Улар ўртасида катта фарқ бор. Хўш, бу фарқ нимада намоён бўлади?

Биринчи фарқ — улар кимга таълим беришида. Аёл руҳонийлар, айниқса христиан оламида, жамоат ичида етакчи вазифани бажаришади ва уларни асосан черковга келадиганлар тинглайди. Яҳова Шоҳидларининг орасидаги аёллар эса жамоат ташқарисида, ваъзгўйлик хизматида учраган одамларга ваъз қилишади.

Яна бир фарқи — улар қандай фаолият билан шуғулланишида. Христиан оламида ва бошқа динларда аёллар черковга келганларга руҳоний сифатида раҳбарлик қилиб, диний ақидаларни ўргатишади. Яҳова Шоҳидларининг аёл хизматчилари эса сувга чўмган эркаклар ҳузурида таълим беришмайди. Уларнинг жамоатида фақат тайинланган эркаклар таълим беради. (1 Тимўтийга 3:2; Ёқуб 3:1)

Муқаддас Китобга кўра, жамоат устидан назорат қилиш вазифаси фақат эркакларга топширилган. Ҳаворий Павлус бошқа нозир — Титусга мактуб йўллаганида ўрнатилган тартибни қандай тушунтирганига эътибор беринг: «Ҳар бир шаҳарда оқсоқолларни тайинлашинг учун сени Критда қолдирдим». У ҳар бир масъулиятли эркак «бенуқсон, бир хотинли» бўлиши кераклигини таъкидлаган. (Титусга 1:5, 6) Ҳаворий Павлус Тимўтийга ҳам шунга ўхшаш кўрсатмалар берган: «Кимки нозир бўлишга интилса, у яхши ишни орзу қилган бўлади... Фақат нозир беайб, бир хотинли,.. таълим беришга қобилиятли... бўлсин». (1 Тимўтийга 3:1, 2)

Нега жамоатда нозирлик вазифаси фақат эркакларга топширилган? Ҳаворий Павлус буни шундай тушунтирган: «Аёлларга таълим беришга ҳам, эркаклар устидан ҳукмронлик қилишга ҳам рухсат этмайман, аксинча, улар сукутда бўлсинлар. Чунки аввал Одамато, кейин Момоҳаво яратилган». (1 Тимўтийга 2:12, 13) Эркак билан аёл қайси тартибда яратилганининг ўзи ҳам, Худонинг ниятига кўра, таълим бериш ва нозирлик қилиш вазифасини ким олиши лозимлигини кўрсатмоқда.

Яҳованинг хизматчилари уларнинг Раҳбари — Исо Масиҳ қолдирган ўрнакка амал қилишади. Исонинг шогирди Луқо устозининг хизмати ҳақида шундай деган: «Исо шаҳару қишлоқлар бўйлаб Худонинг Шоҳлиги ҳақида ваъз қилиб юрди». Кейинроқ у шогирдларига ҳам ўзи бажарган ишни топширган: «Улар йўлга чиқиб, ўша ҳудуддаги қишлоқлар бўйлаб ҳар ерда хушхабарни ваъз этишарди». (Луқо 8:1; 9:2–6)

Бугунги кунда Яҳованинг хизматчилари — ҳам эркаклар, ҳам аёллар — Исонинг Матто 24:14 да ёзилган башорати амалга ошишида фаол иштирок этишмоқда: «Шоҳлик ҳақидаги хушхабар ҳамма халқларга шаҳодат берилиши учун бутун дунё бўйлаб ваъз қилинади. Ана ўшандагина охират бўлади».