Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

105- ҚЎШИҚ

«Аллоҳнинг Ўзи севгидир»

«Аллоҳнинг Ўзи севгидир»

(1 Юҳанно 4:7, 8)

  1. 1. Раб бизни чорлар меҳри-ла,

    Зеро У севги эрур.

    Ҳаммани севсак астойдил,

    Умримиз файзга тўлур.

    Бу севги — сўнмас учқундир,

    Яшашга туртки берур.

    У ҳеч вақт адо бўлмасдир,

    Амалда аксин топур.

  2. 2. Худога тақлид қилгаймиз,

    Ўзгани севсак агар.

    Қоқилиб кетсак мабодо,

    Яҳова қўлин чўзар.

    Чин севги собит ва покдир,

    Рашк қилмас, шафқат айлар.

    Ўстирсак уни ҳамиша,

    У албат ҳосил берар.

  3. 3. Аразлар пайдо бўлса гар,

    Уларни соқит қилинг.

    Таянинг Рабга бутунлай,

    Дардингиз Унга айтинг.

    Аллоҳни, дўстни, ёвни ҳам

    Севайлик ихлос билан.

    Яҳова Ўзи севгидир,

    Олайлик ўрнак Ундан.

(Шунингдек, Марк 12:30, 31; 1 Кор. 12:31–13:8; 1 Юҳан. 3:23 га қаранг.)