119- ҚЎШИҚ
Имонли бўлайлик
-
1. Аллоҳ қадимда Сўзин етказган
Содиқ элчилар орқали.
Тавба қилишга чорлар У бугун
Ўғли Исо орқали.
(НАҚАРОТ)
Имоним эрурми комил?
Кўринарми у ишларда?
Гар қилсам уни мустаҳкам,
Сақлар мени у доим ҳақ йўлда.
-
2. Шоҳлик хабарин этгаймиз эълон,
Исо амрига бўйсуниб.
Рабнинг ваъдасин қилгаймиз достон,
Умид нурин бахш этиб.
(НАҚАРОТ)
Имоним эрурми комил?
Кўринарми у ишларда?
Гар қилсам уни мустаҳкам,
Сақлар мени у доим ҳақ йўлда.
-
3. Турсак имонда лангардек собит,
Халос бўламиз қўрқувдан.
Худо беради чидам ва нажот,
Агар юрсак У билан.
(НАҚАРОТ)
Имоним эрурми комил?
Кўринарми у ишларда?
Гар қилсам уни мустаҳкам,
Сақлар мени у доим ҳақ йўлда.
(Шунингдек, Рим. 10:10; Эфес. 3:12; Иброн. 11:6; 1 Юҳан. 5:4 га қаранг.)