127- ҚЎШИҚ
Қай инсон бўлай мен?
-
1. Яҳова, Сенга мен нима берайин,
Ҳаёт инъоми-чун не тортиқ қилайин?
Кўзгудек бўлган Каломинг-ла ёрдам бер,
Қалбим тўрини, илтимос, текшириб бер.
«Хизмат қиламан!» деб, Сенга, эй Тангрим,
Дилдан сўз бердим мен, бағишлаб ҳаётим.
Бутун вужудим-ла қилиб ваъзгўйлик,
Сенга бахш этай чексиз шодонлик.
Раб, мени синаб кўр ва айт нуқсоним,
Манзур кўришинг-чун пок сақлай юрагим.
Содиқ бўласан вафодор қулингга Сен,
Рухсат бер, Эгам, қалбингни шод айлай мен.
(Шунингдек, Заб. 18:25; 116:12; Ҳик. 11:20 га қаранг.)