148- ҚЎШИҚ
Яҳова нажотдир!
-
1. Ёлғиз барҳақ Худосан, Яҳова Эгам,
Чексиз ҳамдлар айтар
Сенга бутун олам.
Танҳосан ва қодирсан, Ё Раб, Ўзинг,
йўқ тенгинг.
Сен енгасан ёвни.
(НАҚАРОТ)
Қўрғонсан, эй ҳақ Тангри, Ўз халқинг-чун,
Бергайсан нажот ҳар содиқ банданг учун.
Жасорат-ла достон қиламан
ҳар дам шонинг,
Зеро Сенсан нажот Манбаи,
Эгам Ўзинг.
-
2. Занжир ила мени қуршаб олди ўлим,
Мардлик бирла қудрат
Ато эт, эй Тангрим.
Ўзинг нолам қабул қил ва бер паноҳ,
ё Аллоҳ.
Сенсан ёлғиз Қалъам.
(НАҚАРОТ)
Қўрғонсан, эй ҳақ Тангри, Ўз халқинг-чун,
Бергайсан нажот ҳар содиқ банданг учун.
Жасорат-ла достон қиламан
ҳар дам шонинг,
Зеро Сенсан нажот Манбаи,
Эгам Ўзинг.
-
3. Яқин кунда кўкдан садонг гумбур этар.
Халқинг у шод айлар,
Ёвга ларза солар.
Шунда кўргайдир ҳамма: Ўзинг ҳаёт
ва нажот.
Билсин Сени жаҳон.
(НАҚАРОТ)
Қўрғонсан, эй ҳақ Тангри, Ўз халқинг-чун,
Бергайсан нажот ҳар содиқ банданг учун.
Жасорат-ла достон қиламан
ҳар дам шонинг,
Зеро Сенсан нажот Манбаи,
Эгам Ўзинг.
(Шунингдек, Заб. 18:1, 2; 144:1, 2 га қаранг.)