150- ҚЎШИҚ
Рабни излаб, нажот топинг
-
1. Раб Ўғлига бугун
Қарши турмоқда халқлар.
Лек тез кунда улар тахтдан
Тангри изми-ла қулар.
Йўқ қилади албат
Исо яқинда ёвни.
Шунда Аллоҳ Шоҳлиги қамрар
Бутун ёруғ оламни.
(НАҚАРОТ)
Ишонч ила Рабга боқинг,
Уни излаб, нажот топинг,
У томон туринг,
Вафодор қолинг
Ва танланг одил йўлини.
Шунда нажот билан сийлар
Яҳова сизни.
-
2. Ҳозир дунё бўйлаб
Шоҳлик хабари янграр.
У ҳар кимга танлов берар,
Нажот йўлин кўрсатар.
Биз синовлар пайти
Умид боғлаймиз Рабга.
Содиқ қулин У жасур айлар,
Мудом шошар ёрдамга.
(НАҚАРОТ)
Ишонч ила Рабга боқинг,
Уни излаб, нажот топинг,
У томон туринг,
Вафодор қолинг
Ва танланг одил йўлини.
Шунда нажот билан сийлар
Яҳова сизни.
(Шунингдек, 1 Шоҳ. 2:9; Заб. 2:2, 3, 9; Ҳик. 2:8; Мат. 6:33 га қаранг.)