20- ҚЎШИҚ
Азиз Ўғлинг бердинг
-
1. Севги-ла, ҳиммат-ла,
Аллоҳ, нуринг сочдинг.
Бизни деб тўловдек
Зўр ҳадя бердинг.
Дилдан хизмат қилиб,
Айтгаймиз мадҳ Сенга.
Шоҳлик ҳақда хабар
Ёйгаймиз ҳар элга.
(НАҚАРОТ)
Эй Яҳ, Сени мақтаб,
Ҳамдлар биз куйлаймиз.
Азиз Ўғлинг бергансан,
Илалабад раҳмат деймиз.
-
2. Раҳминг-ла, меҳринг-ла
Бизни, Раб, жалб этдинг.
Исминг-ла чорлаб Сен,
Ўз дўстинг қилдинг.
Ажиб совға бердинг,
Қурбон айлаб Ўғлинг.
Бизни деб у ўлди,
Ҳаёт инъом этди.
(НАҚАРОТ)
Эй Яҳ, Сени мақтаб,
Ҳамдлар биз куйлаймиз.
Азиз Ўғлинг бергансан,
Илалабад раҳмат деймиз.
(ХОТИМА)
Севги-ла, ҳиммат-ла, Аллоҳ, Ўғлинг бердинг,
«Раҳмат»,— деб айтгаймиз бу улкан ҳадянг учун.
(Шунингдек, Юҳан. 3:16; 15:13 га қаранг.)