Аюб 14:1–22
14 Аёлдан туғилган инсоннингУмри қисқа+ ва ғам-ташвишга тўладир+.
2 У гул каби очилади-ю, сўнг қуриб қолади*+,Соя сингари ўтиб кетади ва ғойиб бўлади+.
3 Сен унга кўз тиккансан,Ўзинг билан даъволашиш учун уни* маҳкамага олиб борасан+.
4 Гуноҳкор инсон бегуноҳни дунёга келтира оладими?+
Асло!
5 Унинг кунларини белгилаб қўйгансан,Ойлари Сенинг қўлингдадир,Ўтмасин деб, Сен унга чегара қўйгансан+.
6 Нигоҳингни ундан бургин, шунда у ором олади,Ёлланма ишчи сингари куни якун топади+.
7 Ҳатто дарахтнинг ҳам умиди бор-ку.
Чопиб ташланса ҳам, қайтадан кўкаради,Новдалари ўсаверади.
8 Ер остидаги илдизлари қариб қолса-да,Тупроқдаги тўнкаси қурий бошласа-да,
9 Сувни сезиши биланоқ кўкаради,Ниҳол каби новдалар чиқаради.
10 Бироқ одам ўлганда, жонсиз ётади,Нафаси узилганда, у йўқ бўлиб кетади*+.
11 Сув денгиздан буғланади,Дарё саёзланиб, қуриб қолади.
12 Одам ётади-ю, қайтиб турмайди+.
Осмон йўқ бўлиб кетмагунча, улар уйғонмайди,Ҳеч ким уларни уйғота олмайди+.
13 Эҳ, қанийди мени мозорда* яширсанг эди+,Ғазабдан тушгунча мени беркитиб қўйсанг эди,Менга вақт белгилаб, эсласанг эди!+
14 Агар одам ўлса, у яна яшай оладими?+
Қулликда* юрган вақтим тугамагунча,Озод бўладиган пайтим келмагунча кутаман+.
15 Мени чақирасан, мен эса жавоб бераман+.
Қўлларинг билан яратган ижодингни соғинасан.
16 Бироқ ҳозир ҳар бир қадамимни санаб юрибсан,Фақатгина гуноҳимни кўряпсан.
17 Қилмишларимни тўрвага муҳрлаб қўйдинг,Айбимни елимлаб қўйдинг.
18 Тоғ қулаб парчаланиб кетади,Қоя ҳам ўз жойидан қўзғалади,
19 Сув тошларни емиради,Оқаётган сув ерни ювиб кетади,Сен эса ўткинчи инсоннинг умидини йўққа чиқарасан.
20 Ҳалок бўлмагунча уни мағлуб қилаверасан+,Унинг қиёфасини ўзгартириб, жўнатиб юборасан.
21 Унинг ўғиллари ҳурматга сазовор бўлса ҳам,Обрўсини йўқотса ҳам, у буни билмайди+.
22 У тирик бўлгандагина танаси оғриқни сезади,У* ҳаёт бўлгандагина аза тутади».
Изоҳлар
^ Бошқа вариант «кесиб ташланади».
^ Сўзма-сўз «мени».
^ Сўзма-сўз «у қаерда бўлади?»
^ Рамзий маънода ўлимнинг қули бўлиш назарда тутилган.
^ Ёки «Унинг жони».