Аюб 26:1–14
26 Аюб шундай жавоб қайтарди:
2 «Заиф одамга ёрдам берганинг,
Қўлидан қуввати кетган одамни қутқарганинг шуми?!+
3 Донолик етмаётган кишига маслаҳат бериб+,
Донолигингни қизғанмай баҳам кўрганинг шуми?!
4 Бу сўзларни кимга айтяпсан?Бу фикрларни қаердан олдинг?
5 Кучсиз ётган ўликлар ҳам титрайди,Улар денгиз ва ундаги мавжудотлардан ҳам пастдадир.
6 Худонинг олдида мозор* очиқдир+,Қаро ер* ҳам ёпиқ эмас.
7 У осмонни* бўшлиқ узра ёйиб юборди+,Ерни эса бўшлиққа осиб қўйди.
8 У сувларни булутлари билан ўраб қўяди+,Булутлар сувнинг оғирлигидан йиртилиб кетмайди.
9 Булутларини ёйиб,Тахтини яшириб қўяди+.
10 У осмон билан денгиз ўртасида чегара чизиғини+,Ёруғлик билан қоронғилик ўртасидаги чегарани белгилаб қўйди.
11 Осмон устунлари титраб кетади,Унинг танбеҳидан улар эсанкираб қолади.
12 Қудрати ила денгиз сувларини тўлқинлантиради+,Ақл-идроки билан денгиз махлуқини* бўлаклаб ташлайди+.
13 Ўз нафаси* билан осмонни мусаффо қилади,Қўли билан тутқич бермас илонни ўлдиради.
14 Булар ишларининг бир қисми+,У ҳақида эшитилаётган шивир-шивир, холос!
Шундай экан, Унинг кучли момақалдироғини ким ҳам англай олади?»+