Юҳанно олган ваҳий 20:1–15

  • Шайтон 1 000 йилга кишанлаб қўйилди (1–3)

  • Масиҳнинг минг йиллик ҳукмронлиги (4–6)

  • Шайтон озод этилади, сўнг йўқ қилинади (7–10)

  • Ўликлар оқ тахт олдида ҳукм этилади (11–15)

20  Бундан сўнг осмондан бир фаришта тушаётганини кўрдим. Унинг қўлида тубсизликнинг калити+ ва катта занжир бор эди. 2  Фаришта аждаҳони+, яъни Иблис+ ва Шайтон+ деб аталмиш алмисоқ илонни+ тутиб, уни 1 000 йилга кишанлаб қўйди. 3  У аждаҳони тубсизликка+ ташлаб, уни қамаб қўйди ва унинг устига муҳр босди, токи у энди халқларни йўлдан оздирмасин. 1 000 йил ўтгандан кейин у қисқа вақтга озод этилади+. 4  Шунингдек, тахтларни ва уларда ўтирганларни кўрдим. Уларга ҳукм этиш ҳуқуқи берилганди. Исо ва Аллоҳ тўғрисида шоҳидлик берганлари, шунингдек, йиртқич ҳайвонга ва унинг тасвирига сажда қилмаганлари ва пешонаю қўлига тамға қабул этмаганлари+ учун ўлдирилган кишиларни* кўрдим. Улар тирилиб, Масиҳ билан 1 000 йил ҳукмронлик қилишди+. 5  (Қолган ўликлар+ 1 000 йил тугамагунча тирилишмади.) Бу биринчи тирилиш+. 6  Биринчи тирилишда иштирок этганлар бахтли+ ва муқаддасдир. Иккинчи ўлим+ уларга ҳоким эмас+, аксинча, улар Худонинг ва Масиҳнинг руҳонийлари бўлиб+, Масиҳ билан 1 000 йил шоҳлик қилишади+. 7  Шайтон 1 000 йил тугагач зиндондан озод этилади. 8  У ернинг тўрт тарафидаги халқларни — Гўг билан Магўгни йўлдан оздириб, уларни жангга йиғиш учун чиқади. Халқларнинг сони эса денгиз қумидай кўпдир. 9  Улар бутун ер юзи бўйлаб ёйилиб, муқаддас кишиларнинг қароргоҳинию азиз шаҳарни қуршаб олишди. Аммо осмондан олов тушиб, уларни ёндириб йўқ қилди+. 10  Халқларни йўлдан оздирган Иблис эса йиртқич ҳайвон+ билан сохта пайғамбар отилган оловли ва олтингугуртли кўлга ташланди+. У ерда улар кечаю кундуз, абадулабад азоб чекишади*. 11  Кейин мен катта оқ тахтни ва унда Ўтирганни кўрдим+. Унинг ҳузуридан еру осмон қочар эди+, лекин уларга жой топилмади. 12  Бундан ташқари, мен тахт олдида турган улуғу кичик ўликларни кўрдим. Шунда китоблар очилиб, ҳаёт китоби+ деган яна бир китоб ҳам очилди. Ўликлар китобларда ёзилгани бўйича, қилмишларига яраша ҳукм қилинди+. 13  Денгиз ҳам, ўлим ҳам, мозор* ҳам ўзидаги ўликларни берди. Ҳар бир киши ишларига яраша ҳукм этилди+. 14  Ўлим ва мозор* эса оловли кўлга ташланди+. Оловли кўл+ иккинчи ўлимни англатади+. 15  Исмлари ҳаёт китобида ёзилмаганларнинг+ ҳаммаси оловли кўлга ташланди+.

Изоҳлар

Ёки «жонларни». Луғатдаги «жон» сўзига қ.
Вҳ 14:11 даги изоҳга қ.
Юн. ҳадес, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатга қ.
Юн. ҳадес, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатга қ.