Забур 106:1–48

  • Ношукур Исроил

    • Улар тезда Худонинг ишларини унутди (13)

    • Улар Тангри улуғворлигини буқанинг тасвирига алмаштирди (19, 20)

    • Улар Аллоҳнинг ваъдасига ишонмай қўйди (24)

    • Улар Баалга сиғина бошлади (28)

    • Болаларини жинларга қурбон қилди (37)

106  Яҳни мадҳ этинг!* Яҳовага шукрона айтинг, чунки У яхшидир+,Унинг меҳр-садоқати абадий бор бўлади+.  2  Яҳованинг қудратли ишларини ким тўлиқ эълон қила олади?Мақтовга лойиқ барча ишларини ким хабарлай олади?+  3  Адолат билан йўл тутадиганлар,Ҳамиша тўғри ишларни қиладиганлар бахтлидир+.  4  Эй Яҳова, халқингга илтифот кўрсатганингда мени ҳам эсла+. Менга ғамхўрлик қилиб, қутқар.  5  Токи танлаганларингга яхшилик қилганингда мен қувонайин+,Халқинг билан бирга севиниб,Мулкингга қўшилиб фахр билан Сени мадҳ этайин.  6  Ота-боболаримизга ўхшаб гуноҳ қилдик+,Ёмонлик қилиб, қабиҳликка қўл урдик+.  7  Ота-боболаримиз Мисрда ажойиб ишларинг қадрига етмади, Меҳр-садоқатга бой эканингни эсдан чиқарди,Улар денгиз олдида, Қизил денгиз ёнида исён кўтарди+.  8  Лекин У Ўз исми ҳаққи уларни қутқарди+,Ўз қудратини намоён қилди+.  9  У Қизил денгизга буйруқ берди ва у қуриб қолди,Уларни саҳро бўйлаб етаклагандек денгиз тубидан олиб ўтди+. 10  Уларни рақибларининг қўлидан қутқарди+,Душманлари қўлидан қайтариб олди+. 11  Ғанимларини сув босди,Бирортаси ҳам омон қолмади+. 12  Шунда улар Унинг ваъдаларига ишониб+,Унга ҳамду сано куйлай бошлади+. 13  Бироқ улар тезда Унинг ишларини унутди+,У қандай йўл-йўриқ беришини кутмади. 14  Улар саҳрода ўз нафсларига берилди+,Дашту биёбонда Аллоҳни синади+. 15  Тангри уларга сўраган нарсасини берди,Сўнг эса касаллик юбориб уларни қириб ташлади+. 16  Улар қароргоҳда Мусога,Яҳова муқаддас деб ҳисоблаган+ Ҳорунга ҳасад қилди+. 17  Шунда ер очилиб Датанни ютиб юборди,Абурамга эргашган жамоани ҳам ўз қаърига тортиб кетди+. 18  Уларнинг тўдаси орасига олов тушди,Аланга ёвузларни ютиб юборди+. 19  Хоревда улар бузоқ ясаб,Қуйма бутга* сажда қилди+. 20  Улар Менинг улуғворлигимниЎт ейдиган буқанинг тасвирига алмаштирди+. 21  Улар Мисрда буюк ишлар қилган+Нажоткори Худони унутиб қўйди+, 22  Хом юртида ажойиботлар+,Қизил денгизда маҳобатли ишлар қилган Зотни+ эсдан чиқарди. 23  Аллоҳ уларни йўқ қилиш амрини бермоқчи бўлиб турганида,Унинг танлангани бўлмиш Мусо ўртага тушиб,Унинг ҳалокатли қаҳрини қайтарди+. 24  Улар эса ўша гўзал юртдан нафратланиб+,Унинг ваъдасига ишонмай қўйди+. 25  Улар ўз чодирларида минғирлай бошлади+,Яҳованинг сўзларига қулоқ солмай қўйди+. 26  Шунда Тангри қўлини кўтариб қасам ичди,Уларни саҳрода йўқ қилиб юборишга қарор қилди+. 27  Авлодларини халқлар орасида қириб ташлашга,Ўзларини эса бегона юртларга тарқатиб юборишга қарор қилди+. 28  Улар Пиёрдаги Баалга сиғина бошлади+,Ўликларга келтирилган қурбонликларни* ейдиган бўлди. 29  Улар ўз қилмишлари билан Унинг ғашини келтирди+,Шунда улар орасида ўлат тарқалди+. 30  Финхаз ўрнидан туриб орага тушганидаЎлат тўхтади+. 31  Шу иши учун у авлодлар оша, абадийОдил инсон деб саналанадиган бўлди+. 32  Улар Марива* сувлари ёнида Худонинг жаҳлини чиқарди.Уларнинг дастидан Мусо жафо чекди+. 33  Улар Мусонинг ғазабини қўзғатди,У ўйламасдан гапириб қўйди+. 34  Улар Яҳованинг амрига бўйсунмай+,Халқларни қириб ташламади+. 35  Аксинча, уларга қўшилиб кетиб+,Уларнинг йўлларидан юришни ўрганди+. 36  Уларнинг бутларига сиғинди+,Бу, улар учун тузоққа айланди+. 37  Улар ўғилу қизлариниЖинларга қурбон қилди+. 38  Улар Канъон бутларига қурбон қилганЎғил-қизларининг қонини+,Бегуноҳ одамлар қонини тўкди+,Хунрезлик сабабли юрт булғанди. 39  Ўз қилмишлари билан улар нопок бўлди,Ишлари билан Худога хиёнат* қилди+. 40  Шу боис, Яҳованинг Ўз халқига нисбатан ғазаби аланга олди,У Ўз мулкидан нафратланиб кетди. 41  Уларни қайта-қайта халқларнинг қўлига топшириб+,Улардан нафратланганлар устларидан бошқаришига йўл қўйди+. 42  Душманлари уларни эзди,Куч ишлатиб уларни бўйсундирди. 43  Худо уларни кўп маротаба қутқарди+,Аммо улар исён кўтариб, итоатсизлик қилди+,Ўз гуноҳлари дастидан хор-зор бўлди+. 44  Бироқ Тангри уларнинг азобларини кўрар+,Ёрдам сўраб қилган илтижоларини эшитарди+. 45  Уларнинг манфаатини кўзлаб аҳдини ёдида тутди,Ўзининг чексиз меҳр-садоқати туфайли уларга раҳм қилди+. 46  Уларни асир олганларнинг қалбидаРаҳм туйғусини уйғотди+. 47  Эй, Тангримиз Яҳова, бизни қутқар+,Халқлар орасидан бизни йиғиб ол+,Токи муқаддас исмингга шукроналар айтиб,Қувонч ила Сени мадҳ этайлик+. 48  Исроилнинг Худоси Яҳовага ҳамду сано бўлсин,У абадулабад мадҳ этилсин+. Бутун халқ: «Омин!*» — десин. Яҳни мадҳ этинг!

Изоҳлар

Ёки «Ҳаллелуя!» «Яҳ» — бу Яҳова деган исмнинг қисқача шакли.
Ёки «Металл ҳайкалга».
Яъни ўлганларга ёки жонсиз худоларга келтирилган қурбонликлар.
Маъноси «жанжал».
Ёки «маънавий фоҳишалик».
Ёки «Шундай бўлсин!»