Забур 40:1–17

  • Тенги йўқ Худога шукрлар айтиш

    • «Қилган ишларинг беҳисобдир» (5)

    • «Сен қурбонликлару назрларни истамадинг» (6)

    • «Иродангни бажаришдан завқ топаман» (8)

Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси. Қўшиқ. 40  Яҳовага бутун вужудим билан умид боғладим*,У менга қулоқ тутиб, ёрдам сўраб қилган илтижоимни эшитди+.  2  У мени балчиқ чуқурдан,Ботқоқдан олиб чиқди. Оёқларимни қоя устига турғизиб,Қадамларимни мустаҳкам қилди.  3  Сўнг У оғзимга янги бир қўшиқни+,Аллоҳимизни мадҳ этувчи қўшиқни солди. Кўплар Тангрининг ишларини кўриб, қўрқади,Яҳовага умид боғлайди.  4  Исёнкорлару ёлғончиларга кўз тикмай,Яҳовага таянган киши бахтлидир!  5  Қилган ишларинг беҳисобдир,Эй, Аллоҳим Яҳова,Ажойиб ишларингу бизга қаратилган ниятларинг кўпдан-кўпдир+. Ҳеч кимса Сенга тенг кела олмайди+,Булар ҳақида гапириб, баён этадиган бўлсам,Уларнинг саноғига ета олмайман+.  6  Сен қурбонликлару назрларни истамадинг+,Балки тинглаш учун қулоқларимни очдинг+. Куйдириладиган қурбонликлару гуноҳ қурбонликларини талаб қилмадинг+.  7  Шунда бундай дедим: «Қара, мен келдим. Ўрама битикда мен ҳақимда ёзилган+.  8  Сенинг иродангни бажаришдан завқ топаман, эй Тангрим+,Қонунинг қалбим тўридадир+.  9  Одиллик ҳақидаги хушхабарни катта жамоат ичра эълон этаман+. Қара, оғзимни ёпиб олганим йўқ+,Буни Ўзинг ҳам яхши биласан, эй Яҳова. 10  Одиллигингни қалбимда пинҳон сақламайман, Садоқатинг ва нажотинг ҳақида эълон этаман. Меҳр-садоқатинг ва ҳақиқатингни катта жамоат олдида яширмайман»+. 11  Эй Яҳова, мендан раҳм-шафқатингни аяма. Меҳр-садоқатинг билан ҳақиқатинг доим мени ҳимоя қилсин+. 12  Мени беҳисоб мусибатлар қуршаб олди+. Хатоларим бошимдан ошиб кетганидан, йўлимни кўролмай қолдим+.Улар бошимдаги сочимдан ҳам кўпроқдир.Юрагим ғам-ғуссага ботиб кетди. 13  Илтимос, эй Яҳова, мени қутқар+. Эй Яҳова, менга ёрдам беришга шошил+. 14  Жонимни* олиш пайида юрганларнинг бариШарманда бўлиб, иснодга қолсин. Бошимга тушган мусибатдан қувонаётганларКамситилиб, орқага чекинсин. 15  Менга: «Ажаб бўпти! Хўп бўпти!» — деганлар, Шарманда бўлиб, саросимада қолсин. 16  Сени излаётганлар+ эсаСендан қувониб, шодлансин+. Сен берадиган нажотга ташна бўлганлар доим: «Яҳова юксалсин!»+ — деб айтсин. 17  Мен бўлсам бечора бир фақирман.Яҳова менга назар солсин. Мададкору халоскорим Сенсан+,Кечикма, эй Аллоҳим+.

Изоҳлар

Ёки «Яҳовани сабр билан кутдим».
Ёки «Ҳаётимни».