Забур 55:1–23
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Торли асбоблар жўрлигида. Маскил*. Довуд саноси.
55 Эй Аллоҳим, ибодатимга қулоқ сол+,Раҳм сўраб қилган илтижоимга бепарво бўлма*+.
2 Менга эътибор қаратиб, жавоб бер+.
Ташвишларим дастидан ҳаловатимни йўқотдим+.Ақлу ҳушимдан айрилдим.
3 Душманимнинг гапларидан,Ёвуз кимсанинг босими дастидан шу кўйга тушдим.
Чунки улар бошимга бало ёғдириб,Ғазабга миниб, менга қарши тиш қайраяпти+.
4 Юрак-бағрим қон бўлди+,Ўлим даҳшати мени қамраб олди+.
5 Мени қўрқув ва титроқ босди,Изтироб мени исканжага олди.
6 Мен шундай дейман: «Қанийди кабутарникидай қанотларим бўлганида,
Учиб кетиб, хатарсиз жойда макон қурардим!
7 Узоқ-узоқларга қочиб кетардим+.
Чўлу биёбонда қўним топардим+. (Села)
8 Кучли шамол ва бўрондан қочиб,Пана жойга ошиққан бўлардим».
9 Эй Яҳова, уларни саросимага сол, режаларини йўққа чиқар+.Чунки шаҳарда бўлаётган зўравонлигу можарони кўриб турибман.
10 Улар туну кун шаҳар деворлари устида айланиб юрибди,Шаҳар ичида эса жинояту тартибсизликлар ҳукм сурмоқда+.
11 Шаҳардан ёвузлик,Унинг майдонидан жабр-зулм ва товламачилик аримаяпти+.
12 Мени мазах қилаётган ўз душманим эмас+,Акс ҳолда, бардош берган бўлардим.
Менга қарши кўтарилган рақибим эмас,Йўқса ундан яшириниб олган бўлардим.
13 Аммо сен ҳам ўзимдай бир инсонсан-ку+,Менинг яқин ўртоғимсан-ку+.
14 Иккимиз чин дўст эканимиздан қувониб юрардик,Халойиқ билан биргаликда Худонинг уйига борардик.
15 Душманларим йўқ бўлиб+,
Тириклайин гўрга* кириб кетсин!Боиси, уларнинг ораларида ва қалбларида ёвузлик ин қурган.
16 Мен бўлсам, Аллоҳга ёлвораман,Яҳова мени қутқаради+.
17 Эрталаб, туш пайтию кечқурун ҳаловат билмай фиғон чекаман+,У менинг овозимни эшитади+.
18 Менга қарши жанг қилаётганлардан қутқариб, жонимга ором бахш этади.Чунки кўп одам менга қарши кўтарилди+.
19 Азалдан тахтда ўтирган Зот+, (Села)Аллоҳ мени эшитиб, уларга қарши чора кўради+.
Зеро, улар ёмон йўлларидан қайтишни истамайди,Худодан ҳам қўрқмайди+.
20 У* ўз дўстларига ҳужум қилди+,У аҳдини бузди+.
21 Унинг сўзлари сариёғдан ҳам ёқимли+,Аммо қалби адоватга тўла.
Унинг сўзлари мойдан ҳам ёқимли,Бироқ улар қинидан суғурилган қиличдайдир+.
22 Ғам-ташвишингни Яҳовага ташла+,Унинг Ўзи сенга таянч бўлади+.
Одил кишининг йиқилишига У асло йўл қўймайди+.
23 Ёвуз кимсаларни эса Сен гўрга туширасан, эй Худо+.
Қонхўр ва алдамчилар умрининг ярмини ҳам яшамайди+.
Мен бўлсам, Сенга умид боғлайман.
Изоҳлар
^ Ёки «Ёрдам сўраб ибодат қилганимда, мендан яширинма».
^ Яъни 13- ва 14- оятларда айтилган собиқ дўсти.