Ишаё 44:1–28
44 Эй, хизматкорим Ёқуб,Эй, танлаганим Исроил+, энди Менга қулоқ сол.
2 Яратувчинг, сенга шакл берган+,Она қорнидан сенга ёрдам берганЯҳова шундай демоқда:
“Эй, хизматкорим Ёқуб, қўрқма+,Эй, танлаганим Ёшурун*+, ваҳимага тушма.
3 Зеро, Мен қақраган ерни сувга қондираман+,Қуриган ерда жилғалар оқизаман.
Зурриётингга Ўз руҳимни+,Авлодларингга Ўз баракамни ёғдираман.
4 Улар ўт-ўландай+,Оқар сувлар бўйидаги тераклардай ўсади.
5 Биттаси: “Мен Яҳовага тегишлиман”+,— дейди.
Бошқаси ўзини Ёқубнинг исми билан атайди.Яна бошқаси қўлига: “Яҳовага қарашли”,— деб ёзади.
Яна бири эса, ўзига Исроил деб ном беради”.
6 Исроил шоҳи+ ва Халоскори+ Яҳова,Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда:
“Биринчиси ҳам, охиргиси ҳам Менман+.
Мендан бошқа Худо йўқ+.
7 Менга ўхшагани борми?+
Агар бўлса жавоб берсин, Менга буни айтсин, исботласин!+
Мен қадимдан, халқни бунёд этган вақтдан бери қилиб келаётганимдай,Бўлажак нарсаларуҲали содир бўлмаган нарсалар ҳақида айтиб берсин.
8 Ваҳимага тушманг,Қўрқувдан карахт бўлманг+.
Ахир ҳар бирингизга буни олдиндан айтиб, хабарламаганмидим?!
Сизлар Менинг шоҳидларимсиз+.
Мендан бошқа Худо борми?
Йўқ, Мендан бўлак Қоя йўқ+. Мен бирортасини ҳам билмайман”».
9 Ўйма бутлар ясаганларнинг бари арзимасдир,Улар яхши кўрган бутлар умуман бефойдадир+.
Шоҳидлари каби, бутлар ҳеч нарсани кўрмайди ҳам, билмайди ҳам+.Шу боис, уларни ясаганлар иснодга қолади+.
10 Ким наф келтирмайдиган худонинг+ шаклини,Ёки қуйма бутни ясайди?
11 Мана! Шерикларининг бари шарманда бўлади!+
Чунки ҳунармандлари оддий инсонлардир.
Барчаси йиғилиб, ўз жойини эгалласин.
Улар даҳшатга тушиб, ҳаммаси уятга қолади.
12 Чилангар ўз асбоби билан чўғ устида темирга ишлов беради,
Кучли қўллари билан,Болғаси ёрдамида унга шакл беради+.
Сўнгра қорни очиб, мадори қолмайди.Сув ичмай ҳолдан тояди.
13 Дурадгор тахтани ўлчов ипи билан ўлчаб, қизил бўр билан намуна чизиб олади.
Искана ёрдамида тахтага ишлов бериб, паргар билан чизиб олади.
Сўнг уни уйга* қўйиш учун+,Инсонга хос гўзалликни акс эттириб,Унга одам шаклини беради+.
14 Кедр дарахтларини кесадиган киши
Бир дарахтни, эман дарахтини танлайди-да,Уни ўрмондаги дарахтлар билан бирга бақувват бўлгунча ўстиради+.
У лавр дарахтини ўтқазади ва ёмғир уни ўстиради.
15 Сўнгра бу дарахт одамга ўтин бўлади.
У бир қисмини исиниш учун ишлатади.Қолганидан олов ёқиб, нон пиширади.
Яна ундан худо ясаб сиғинади.
Ўйма бут ясаб, унга сажда қилади+.
16 Дарахтнинг ярмидан ўт ёқади.Устида гўшт қовуриб, тўйгунча ейди.
Олдида исиниб ўтиради-да:
«Оҳ, маза қилиб исиндим!» — дейди.
17 Қолганидан худо яратади, ўйма бут ясайди,
Унга сажда қилиб сиғинади.
Ибодат қилиб:
«Мени қутқар, чунки менинг худойимсан»,— дейди+.
18 Бундай одамлар ҳеч нимани билмайди ҳам, тушунмайди ҳам+,Чунки кўзлари юмуқ, кўра олмайди.Қалблари идрок этишга беркдир.
19 Ҳеч бири ўз қалбида мулоҳаза юритмайди,Уларда ақл-идрок ҳам, тушунча ҳам йўқ.
Шу боис: «Дарахтнинг ярмидан ўт ёқдим,Чўғида нон пиширдим, гўшт қовуриб едим.
Энди қолганидан разил нарса ясайманми?+
Бир парча қуриган ўтинга сажда қиламанми?» — демайди.
20 У кул билан озиқланади.
Алданган қалби уни йўлдан оздирган.
У жонини қутқара олмайди ҳам,
«Ўнг қўлимдаги бу нарса бефойда эмасми?» — демайди ҳам.
21 «Эй Ёқуб, эй Исроил, буларни ёдда тут,Чунки сен хизматкоримсан,
Сенга Мен шакл берганман, сен Менинг хизматкоримсан+.
Эй Исроил, Мен сени унутмайман+.
22 Қилмишларингни булут билан ёпаман+,Гуноҳларингни қуюқ булут ила тўсиб қўяман.
Менга қайт, сени тўлов эвазига сотиб оламан+.
23 Эй само, шодликдан ҳайқир,Зеро, Яҳова ишга киришди!
Эй, ернинг қаъри, ғолибона ҳайқир!
Эй ўрмон, жамики дарахтлар,Эй тоғлар, қувончдан хитоб қилинг!+
Чунки Яҳова Ёқубни тўлов эвазига сотиб олди,Исроилга Ўз улуғворлигини намоён этди+.
24 Сенинг Халоскоринг+,Она қорнида сенга шакл берган Яҳова шундай демоқда:
«Барча нарсанинг яратувчиси, Мен Яҳоваман.
Мен самоларни ёйиб+,Ерни ёзиб юборганимда+,
Ёнимда ким бор эди?
25 Сохта пайғамбарларнинг аломатини йўққа чиқараман,Фолбинларни аҳмоқлардай йўл тутишга мажбур қиламан+.Донишмандларни саросимага соламан,Билимларини нодонликка айлантираман+.
26 Хизматкоримнинг сўзини рўёбга чиқараман,Хабарчиларимнинг башоратларини тўлиқ амалга ошираман+.Қуддус ҳақида: “У ерда одамлар яшайди”+,— дейман.
Яҳудо шаҳарлари тўғрисида: “Улар қайта қурилади+,Харобаларини янгитдан тиклайман”+,— деб айтаман.
27 Чуқур сувларга: “Буғланиб кет,Мен барча дарёларингни қуритаман”+,— дейман.
28 Кир*+ ҳақида: “У танлаган чўпонимдир,У Менинг иродамни тўлалигича бажаради”+,— деб айтаман.Қуддус тўғрисида: “У қайта қурилади”,
Маъбад борасида: “Пойдевори солинади”+,— дейман».
Изоҳлар
^ Маъноси «ҳалол, тўғри». Исроилнинг шарафли номи.
^ Ёки «ибодатхонага».
^ Кир II ёки Буюк Кир; форсча Куруш.