Ишаё 45:1–25
45 Яҳова Ўзининг мойлангани Кирга+,Унинг олдида халқларни бўйсундириб+,Шоҳларни қуролсизлантириш учун,Шаҳар дарвозалари ёпилмай,Олдида қўш табақали дарвозалар очилиши учун,Ўзи унинг ўнг қўлидан ушлаб+ бундай дейди:
2 «Мен сенинг олдингда бораман+,Тепаликларни текисликка айлантираман,
Мис эшикларни парчалаб ташлайман,Темирли сурма зулфинларни синдираман+.
3 Сенга қоронғи ерлардаги хазиналарни,Яширин жойлардаги бойликларни бераман+.Шунда Мен Яҳова эканимни,Сени исминг билан чақирадиган Исроилнинг Худоси эканимни билиб оласан+.
4 Хизматкорим Ёқуб ва танлаганим Исроил ҳаққи,Сени исминг билан атайман,
Гарчи Мени билмасанг-да, сенга шарафли исм бераман.
5 Мен Яҳоваман, Мендан бошқаси йўқ.
Мендан бошқа Худо йўқ+.
Гарчи Мени билмасанг-да, куч-қудратингни ошираман.
6 Шарқдан ғарбгача бўлган одамларШуни билиб қўйсинки,Мендан бошқаси йўқ+.
Мен Яҳоваман, Мендан ўзгаси йўқ+.
7 Ёруғлигу+ қоронғиликни+ Мен яратаман,Тинчлигу+ фалокатни+ Мен келтираман.Мен, Яҳова, буларнинг барини амалга ошираман.
8 Эй осмон, ерга ёмғир ёғдир+.Булутлардан одиллик ёғилсин.
Ер очилиб, нажот мевасини берсин,Шу билан бир вақтда адолат униб чиқсин+.
Буни яратган Мен, Яҳоваман».
9 Ўз Яратувчиси билан баҳслашадиганнинг ҳолига вой!Зеро, у бошқа сопол парчалари билан ерда сочилиб ётганШунчаки сопол парчасидир.
Гил Кулолга: «Нима ясаяпсан?»+ — деб айтадими?
Ёки ўзинг ясаган буюм: «Унинг қўллари йўқ»*,— дейдими?
10 Отасига: «Нега мени дунёга келтирдингиз?» — деганнинг,
Онасига: «Мени нега туғдингиз?» — деб айтганнинг ҳолига вой!
11 Исроилнинг Муқаддас Худоси+, унга шакл берган Яҳова шундай демоқда:
«Бўлажак нарсалар ҳақида Мени сўроққа тутмоқчимисиз?Ўғилларим+ ва қўлларим маҳсули ҳақида буйруқ бермоқчимисиз?
12 Ерга шакл берган+ ҳам, инсонни яратган+ ҳам Менман.
Ўз қўлларим билан самони ёйиб юборганман+,Самовий жисмларга ҳам амр берадиган Менман»+.
13 «Одиллик ҳаққи бир инсонни қўзғатаман+,Унинг барча йўлларини равон қиламан.
Менинг шаҳримни у қуради+.Асирликдаги халқимни ҳақ ва пора олмай+ озод этади»+,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова.
14 Яҳова бундай деб айтмоқда:
«Мисрнинг даромади*, Ҳабашистоннинг моллари* ва баланд бўйли саволикларОлдингга келиб, сеники бўлади.
Кишанланган ҳолда ортингдан юради.
Келиб сенга сажда қилади+.
Улар сенга эҳтиром кўрсатиб: “Чиндан ҳам Худо сиз билан экан+,Ундан бошқаси йўқ, Ундан ўзга Тангри йўқ”,— дейди».
15 Эй, Исроилнинг Худоси, эй Нажоткор+.Ҳа, Сен доим ҳам Ўз ниятингни ошкор этмайсан.
16 Уларнинг бари шарманда бўлиб камситилади.Бут ясовчиларнинг ҳаммаси иснодга қолади+.
17 Аммо сени, эй Исроил, Яҳова абадий нажотга эриштиради+.
Сен абадулабад уятга қолмайсан, асло шарманда бўлмайсан+.
18 Чунки самоларнинг Яратувчиси+,Ерга шакл бериб, уни мустаҳкам ўрнатган ҳақ Тангри+Ерни бекорга эмас*, инсонлар яшаши учун барпо этган+Яҳова шундай демоқда:
«Мен Яҳоваман, Мендан бошқаси йўқ.
19 Мен яширин жойда+, зулмат диёрида гапирмадим,Мен Ёқубнинг зурриётига*:“Мени изланг, аммо уринишларингиз зое кетади”,— демадим.
Мен Яҳоваман, Мен адолатни сўзлайман, тўғриликни эълон этаман+.
20 Эй, халқлар қўлидан омон қолганлар, йиғилишиб келинглар+.
Бу ерга яқинлашинглар.
Ўйма бутларни кўтариб юрувчиларуНажот бера олмайдиган худога сиғинувчилар ҳеч нимани билмайди+.
21 Қани айтинглар, масалангизни ўртага қўйинглар.
Улар биргаликда маслаҳатлашсин.
Ким буни азалдан айтган?Ким буни қадимдан эълон этган?
Ахир Мен, Яҳова эмасми?!
Мендан бошқа Худо йўқ+.Мендан бўлак адолатли Тангри, Нажоткор+ йўқ.
22 Эй, ернинг чеккалари, Менга қайтиб омон қолинглар+.Чунки Мен Худоман, Мендан бошқаси йўқ+.
23 Ўз исмим ҳаққи қасам ичдим.Оғзимдан чиққан сўз адолатлидир,У бажарилмай қолмайди+.
Ҳар бир киши олдимда тиз чўкади.Барча тиллар садоқат ила онт ичиб+,
24 Шундай дейди: “Чексиз адолат ва куч-қудрат танҳо Яҳовага тегишли.
Унга қарши ғазабланганларнинг бари уятга қолиб, ҳузурига келади.
25 Исроилнинг бутун зурриёти Яҳовага хизмат қилиш тўғри эканига амин бўлади+,У билан мақтанади”».
Изоҳлар
^ Бошқа вариант «Ёки гил: “Ясаган буюмингнинг дастаси йўқ”»
^ Бошқа вариант «ишчилари».
^ Бошқа вариант «савдогарлари».
^ Бошқа вариант «бўм-бўш туриши учун эмас».
^ Сўзма-сўз «уруғига».