Ҳикматлар 31:1–31
31 Шоҳ Лемулнинг сўзлари. Онаси унга ўгит бериб, айтган ҳикматли сўзлари+:
2 Сенга нима десам экан, эй ўғлим?Нима дейин, эй жигарбандим,Эй, назр-ниёз ила топган болам?+
3 Куч-қувватингни аёлларга берма+,Шоҳларни хароб қиладиган йўлдан юрма+.
4 Шоҳларга ярашмайди, эй Лемул,Шароб ичиш шоҳларга ярашмайди.«Ичкилигим қани?» — дейиш ҳукмдорга тўғри келмайди+.
5 Йўқса, ичиб фармонни унутади,Фақирларнинг ҳақ-ҳуқуқини поймол қилади.
6 Ичкиликни ўлим ёқасида турганларга+,Шаробни ғам-қайғуга ботганларга бер+.
7 Улар ичиб ночорлигини унутсин,Ташвишини бошқа эсга олмасин.
8 Ўзини ҳимоялай олмайдиганлар ҳаққи гапир,Ҳаёти қил устида турганларнинг ёнини ол+.
9 Сўзлашга оғиз жуфтлаб, адолат ила ҳукм қил,Бечораю камбағаллар ҳуқуқини ҳимояла+.
א [Алеф]*
10 Фаросатли хотинни ким топа олади?+
Унинг баҳоси маржондан ҳам қимматроқдир.
ב [Бет]
11 Эри унга чин дилдан ишонади,Муҳтожлик нималигини билмайди.
ג [Гимел]
12 Эри умр бўйи ундан ёмонлик эмас,Фақат яхшилик кўради.
ד [Далет]
13 У юнг ва зиғир топиб келади,Ҳар ишга ҳавас билан қўл уради+.
ה [Хе]
14 Савдогар кемалари сингари+,Озиқ-овқатини олисдан келтиради.
ו [Вав]
15 У ҳали тонг отмасидан туриб,Уй аҳлига таом тайёрлайди.Чўриларига улушларини тарқатади+.
ז [Зайин]
16 Дала танлаб сотиб олади.Ўз меҳнати билан узумзор барпо этади.
ח [Хет]
17 У оғир ишга бел боғлаб+,Енг шимариб киришади.
ט [Тет]
18 Савдосининг фойдасини кўради,Чироғи кечаси ҳам ўчмайди.
י [Йод]
19 Қўлига чарх олиб,Йигирган ипини дукка ўрайди+.
כ [Каф]
20 Фақирларга қўли очиқдир,Камбағалларга ёрдам қўлини чўзади+.
ל [Ламед]
21 Қор ёққанда уй аҳли учун ташвиш тортмайди,Боиси ҳаммасининг иссиқ кийими бор.
מ [Мем]
22 Тўшаги устига чойшаб тикади,
Зиғир матою қирмизи юнгдан кийим кияди.
נ [Нун]
23 Эри юрт оқсоқоллари орасида ўтиради,Шаҳар дарвозалари олдида эрини яхши танишади+.
ס [Самех]
24 У зиғир матодан либослар тикиб сотади,Савдогарларга белбоғлар етказиб беради.
ע [Айин]
25 Куч ва ҳашаматга бурканади,Келажакка ишонч билан боқади.
פ [Пе]
26 Оғзидан доно сўзлар чиқади+,Насиҳат қилганда, меҳрибонлик* тилидан тушмайди.
צ [Цаде]
27 Уйидаги ишларни назорат қилади,Ялқовлик нималигини билмайди+.
ק [Қоф]
28 Болалари туриб, уни олқишлайди,Эри ҳам уни мақтайди:
ר [Реш]
29 «Фаросатли аёллар кўп,Аммо сенга тенг келадигани йўқ».
ש [Шин]
30 Жозиба алдамчи, чирой ўткинчидир+,Лекин Яҳовадан қўрқадиган аёл мақтовга лойиқдир+.
ת [Тав]
31 Қилган меҳнатига яраша уни мукофотла+,Ишлари шаҳар дарвозаларида мақтов ила тилга олинсин+.
Изоҳлар
^ Иброний алифбосининг илк ҳарфи. Ушбу оятдан бошлаб иброний алифбоси тартиби бўйича бошланган.
^ Ёки «меҳрибонлик қонуни, меҳр-садоқат қонуни».