Салоникаликларга йўлланган биринчи мактуб 5:1–28
5 Биродарлар, вақт ва муддатларга келсак, улар ҳақида сизларга ёзишнинг ҳожати йўқ.
2 Ўзларингиз ҳам яхши биласизларки, Яҳованинг* куни+ ўғри тунда келгандек келади+.
3 Одамлар: «Тинчлик ва хавфсизлик!» — деб юришганда, ҳомиладор аёлни тўлғоқ тутиб қолганидек, улар ногаҳон ҳалокатга дучор бўлишади+. Улар сира қочиб қутула олишмайди.
4 Лекин сиз биродарлар, ўша кун тўсатдан келганда унинг қўлига тушмайсизлар, сабаби сиз ўғрилар каби қоронғиликда эмассизлар.
5 Зеро сизлар нур ва кундузнинг ўғилларисиз+. Бизлар на тунга, на зулматга тегишлимиз+.
6 Хуллас келинглар, бошқаларга ўхшаб ухламайлик+, аммо ҳушёр туриб+, сергакликни сақлайлик+.
7 Ухлаётганлар тунда ухлашади ва ичиб олганлар кечаси маст бўлишади+.
8 Аммо биз кундузга тегишли бўлганлар, келинглар, ҳушёрликни сақлаб, имон ва муҳаббат совутини, нажот умидини дубулғадек кийиб олайлик+.
9 Боиси, Тангри бизни Ўзининг қаҳрига мубтало қилиш учун эмас, аксинча, Ҳазратимиз Исо Масиҳ орқали қутқарилиш учун танлади+.
10 Исо Масиҳ биз учун ўлган экан+, ҳушёрмизми, уйқудамизми*, биз ҳамиша у билан яшашимиз керак+.
11 Шу сабабли, ҳозир ҳам қилаётганингиздек, бир-бирингизга далда бериб, бир-бирингизни қўллаб-қувватланглар+.
12 Биродарлар, орангизда зўр бериб меҳнат қилаётганларни, Ҳазратимизнинг ишида сизларни бошқараётганларни ҳамда сизларга насиҳат бераётганларни ҳурмат қилишингизни илтимос қиламиз.
13 Шунингдек, бажараётган ишлари учун уларга эҳтиром кўрсатиб, севинглар+. Ўзаро тинч-тотув яшанглар+.
14 Биродарлар, сизларга насиҳатимиз шу: тартибни бузаётганларни огоҳлантиринглар*+, руҳи тушганларга тасалли беринглар, кучсизларга ёрдамлашинглар, ҳамма одамларга сабр-тоқатли бўлинглар+.
15 Ҳеч бир киши ёмонлик эвазига ёмонлик қайтармасин+, аксинча бир-бирингизга ҳамда бошқаларга яхшилик қилишга интилинглар+.
16 Доимо хурсанд бўлинглар+.
17 Тинмай ибодат қилинглар+.
18 Ҳар нарса учун миннатдорчилик билдиринглар+. Чунки Исо Масиҳнинг издошлари бўлган сизларга нисбатан Аллоҳнинг иродаси шудир.
19 Худонинг руҳи сизларда амал қилишига тўсқинлик қилманглар*+.
20 Башоратларга бепарво бўлманглар+.
21 Ҳар нарсани текшириб кўриб+, яхшисига ёпишиб олинглар.
22 Ҳар қандай ёмонликдан ўзингизни четга тортинглар+.
23 Тинчлик Худоси сизларни бутунлай муқаддас қилсин. Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг ҳозир бўлиш пайти давомида руҳингиз, жонингиз* ва танангиз ҳар томонлама бенуқсон бўлиб қолсин+.
24 Сизларни даъват этган Аллоҳ ишончлидир ва У буни қилади.
25 Биродарлар, бундан буён ҳам биз учун ибодат қилинглар+.
26 Барча биродарларни биродарлик севгиси ила ўпиб қарши олинглар.
27 Бу мактубни ҳамма биродарларга ўқиб бериш масъулиятини Ҳазратимиз олдида зиммангизга юклайман+.
28 Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин.
Изоҳлар
^ Ёки «ўлим уйқусидамизми».
^ Ёки «тартибни бузаётганларга панд-насиҳат қилинглар».
^ Сўзма-сўз «руҳнинг алангасини ўчирманглар».