Бутруснинг иккинчи мактуби 2:1–22

  • Сохта устозлар пайдо бўлади (1–3)

  • Сохта устозларга чиқарилган ҳукм амалга ошади (4–10а)

    • Фаришталар тартарга ташланган (4)

    • Тўфон; Садўм ва Ғамўра (5–7)

  • Сохта устозларга хос хусусиятлар (10б–22)

2  Бироқ Исроил халқи орасида сохта пайғамбарлар бўлгани каби, сизларнинг орангизда ҳам сохта устозлар бўлади+. Бундай кишилар яширинча ҳалокатли мазҳабларни киритиб, ҳатто уларни сотиб олган хўжайиндан+ ҳам юз ўгирадилар. Шу йўсин, улар ўзини тўсатдан келадиган ҳалокатга дучор қиладилар. 2  Бундан ташқари, кўпчилик уларнинг ахлоқсиз хулқига*+ тақлид қилади. Оқибатда эса ҳақиқат йўли ҳақоратланади+. 3  Шунингдек, улар айёрона гапириб, тамагирлик билан сизлардан ўз манфаатлари учун фойдаланадилар. Аммо улар устидан аллақачон чиқарилган ҳукм+ кечикмайди ва улар ҳалок бўлиши муқаррар+. 4  Худо гуноҳкор фаришталарни аямай+, тартарга* ташлаб+, ҳукм қилиш учун уларни зим-зиё зулматда кишанлаб қўйган*+. 5  Шунингдек, У қадимги дунёни аямай+, худосизлар устига тўфон юборган+. Адолат йўлини хабарлаб юрган Нуҳ пайғамбарни+ ва у билан бирга яна етти кишини эса сақлаб қолган+. 6  Аллоҳ Садўм ва Ғамўра шаҳарларини ҳукм қилиб, кулга айлантирган+ ва шу билан худосизларга келажакда нима юз беришини кўрсатган+. 7  Қонундан юз ўгирган одамларнинг ахлоқсиз хулқидан* эзилган одил киши Лутни эса қутқарган+. 8  Чунки уларнинг орасида яшаб, кундан-кунга қонунсиз ишларини кўрган ва эшитганидан бу одил кишининг жони* қийналар эди. 9  Бундан кўриниб турибдики, художўй* кишиларни синовлардан қандай қутқаришни+, адолатсиз кишиларни эса йўқ қилиш учун ҳукм кунигача қандай сақлашни Яҳова* билади+. 10  Булар қаторига, айниқса, бошқаларнинг баданини булғаш ниятида юрган+ ва ҳокимиятга ҳурмат кўрсатмаётганлар киради+. Ушбу ўжар ва ўзбошимча кишилар улуғвор шахслардан қўрқишнинг ўрнига, уларни ҳақорат қилишмоқда. 11  Ҳатто улардан анча кучлироқ ва қудратлироқ фаришталар ҳам Яҳовани* ҳурмат қилишгани боис, ўша сохта устозларни ҳақоратли сўзлар билан айблашмайди+. 12  Аммо бу одамлар табиий сезги билан йўл тутадиган ва тутиб ўлдирилиш учун туғилган онгсиз ҳайвонларга ўхшайди. Улар ўзлари тушунмаган нарсалар тўғрисида ҳақоратли сўзлар айтишмоқда+. Бу одамлар ҳалокат йўлида туришибди ва улар йўқ бўлиб кетиши турган гап. 13  Ҳа, уларнинг қилмишлари ўзларига қайтади. Бундай одамлар куппа-кундузи ўз тана нафсини қондиришдан лаззатланишади+. Улар орангиздаги доғ ва нуқсон каби сизлар билан бирга зиёфат қилаётиб, ўзларининг алдамчи таълимотларини тарқатишдан завқ олишади+. 14  Кўзлари зинога тўймайди+ ва гуноҳ қилишдан тинмайдилар. Улар беқарор кишиларни йўлдан урадиган, юраклари эса очкўзликка ўрганиб қолган. Улар лаънатидирлар. 15  Бу кишилар тўғри йўлни қолдириб адашиб қолишган. Улар Бавўр ўғли Баломнинг йўлидан кетишган+. У ёмон иши учун мукофот олишни яхши кўрган эди+. 16  Лекин жинояти учун танбеҳ олган эди+. Тилсиз эшак тилга кириб, одам овози билан гапирган ва бу пайғамбарнинг ақлсиз иш қилишига йўл қўймаган+. 17  Бу одамлар сувсиз булоқлар ва бўрон ҳайдаган ёмғирсиз булутлардир. Улар учун тим қоронғи зулмат тайёрлаб қўйилган+. 18  Улар бўлмағур гапларни бўрттириб гапиришади. Хато йўлидан эндигина қайтган кишиларни эса ўз тана истакларию+ ахлоқсиз хулқлари* билан йўлдан оздиришмоқда+. 19  Ўша ёвуз кишилар уларга эргашганларга эркинликни ваъда қилишади, ўзлари эса ахлоқсизлик қулларидир+. Чунки одам ким томонидан* енгилса, ўшанинг қули бўлади+. 20  Дарҳақиқат, агар улар Ҳазратимиз ва Нажоткоримиз Исо Масиҳ ҳақидаги аниқ билим туфайли булғанган дунёдан қочиб қутулгандан кейин+ яна ўша ишларга берилиб енгилишса, уларнинг сўнгги аҳволи олдингисидан баттар бўлади+. 21  Сабаби, одиллик йўлини аниқ билгандан кейин уларга топширилган муқаддас амрдан юз ўгиргандан кўра, бу йўлни умуман билмаганлари улар учун яхшироқ эди+. 22  Улар билан юз берган воқеа қуйидаги мақолда ўз тасдиғини топди: «Ит ўз қусуғига, ювилган чўчқа ҳам балчиққа ағанагани қайтар»+.

Изоҳлар

Ёки «уятсиз ишларига». Юн. аселгейа сўзининг кўплик шакли. Луғатга қ.
Бошқа вариант «чуқурга ташлаган».
Ёки «уятсизлигидан». Юн. аселгейа. Луғатга қ.
Ёки «уятсиз ишлари». Юн. аселгейа сўзининг кўплик шакли. Луғатга қ.
Ёки «нима томонидан».