Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Чапда: Olena Yefremkina/stock.adobe.com; ўртада: lunamarina/stock.adobe.com; ўнгда: Rido/stock.adobe.com

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Кимга ишонсангиз бўлади? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Кимга ишонсангиз бўлади? Муқаддас Китобда нима дейилган?

 Одамлар улар ишончли деб билган кишилар ҳафсаласини пир қилса, тушкунликка тушади. Кўпчилик қуйидаги одамларга ишонмай қўйган:

  •   Ўзининг манфаатини одамларникидан устун қўядиган сиёсий раҳбарларга.

  •   Янгиликларни адолат ва ҳаққоният ила етказмайдиган оммавий ахборот воситалари ходимларига.

  •   Одамларнинг фойдасини кўзлаб йўл тутмайдиган олимларга.

  •   Одамларга Худога яқинлашишга ёрдам беришнинг ўрнига сиёсатчиларнинг тарафида туриб уларни яқиндан қўллаб-қувватлайдиган дин раҳбарларига.

 Одамлар кимга ишониш борасида эҳтиёткор бўлиши тўғри. Муқаддас Китобда қуйидаги огоҳлантирув ёзилган:

  •   «Умид боғламанг бекларга, нажот беролмайдиган инсон ўғлига». (Забур 146:3)

Ишонишингиз мумкин бўлган шахс

  Муқаддас Китобга кўра, ишонишингиз мумкин бўлган шахс бор. Бу Исо Масиҳдир. У шунчаки бир неча аср илгари яшаган яхши инсонгина эмас. Худо Исони тайинлагани учун у «шоҳлик қилади ва Шоҳлигининг чеки бўлмайди». (Луқо 1:32, 33) Исо Худо Шоҳлигининг — ҳозир осмондан туриб бошқарилаётган ҳукуматнинг — Шоҳи. (Матто 6:10)