Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Anna Moneymaker/Getty Images

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Олимлар Қиёмат куни соати милларини суриб қўйишди. Муқаддас Китобда нима дейилган?

Олимлар Қиёмат куни соати милларини суриб қўйишди. Муқаддас Китобда нима дейилган?

 2023 йил 24 январда олимлар Қиёмат куни соати a милларини ярим тунга янада яқинроқ суриб қўйишди. Бу рамзий маънода Қиёмат куни яқин эканини англатади.

  •   «Қиёмат куни соати бутун инсоният йўқ бўлиб кетиш хавфини тасвирлайди. Сешанба куни олимлар Украинадаги уруш, ядровий уруш бошланиш қўрқуви ҳамда иқлим инқирози туфайли Қиёмат куни соати милларини ярим тунга яна яқинроқ суриб қўйишди». («AFP International Text Wire»)

  •   «Олимлар шуни айтишмоқчики, Қиёмат куни соатида ярим тун бошланишига 90 сония қолди. Бу инсоният бутунлай йўқ бўлиб кетишига ҳар қачонгидан ҳам оз қолганини англатади». («ABC News»)

  •   «Халқаро олимлар кенгаши инсоният ўзини-ўзи йўқ қилиш хавфи ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ экани ҳақида огоҳлантирмоқда». («The Guardian»)

 Инсоният ҳамда Ер шаримиз йўқ бўлиб кетишига яқин қолдими? Келажакда юз берадиган воқеалардан қўрқишимиз керакми? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Келажакда бизни нималар кутяпти?

 Муқаддас Китобга кўра, «ер абадий туради» ва одамлар «ерда абадий яшайди». (Воиз 1:4; Забур 37:29) Шундай экан, инсонлар ерни йўқ қилмайди ёки яшаш учун уни яроқсиз ҳолатга келтирмайди.

 Аммо Муқаддас Китобда охират келиши ҳақида эслатиб ўтилган. Мисол учун, у ерда: «Дунё... ўтиб кетади»,— деб айтилган. (1 Юҳанно 2:17)

Ижобий бўлиб қолинг

 Муқаддас Китоб ҳозирги муаммоларга қарамай, ижобий нуқтаи назарни сақлаб қолишга ёрдам бера олади. Қандай қилиб?

 Муқаддас Китобни яхшироқ тушуниш учун, таълим берувчи ёрдамида ўтказиладиган Муқаддас Китобни бепул тадқиқ қилиш дастурини таклиф қиламиз.

a «Қиёмат куни соати ўзимиз яратган хавфли технологиялар билан Ер шаримизни йўқ қилишга қанчалик яқин қолганимиз ҳақида барчани огоҳлантириш учун яратилган. Қиёмат куни соати рамзий ибора бўлиб, сайёрамизда тирик қолишимиз учун хавф-хатарларнинг олдини олиш кераклиги ҳақида эслатиб туради». («Атомшунос олимлар бюллетени»)