Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

6–12 январь

ЗАБУР 127–134

6–12 январь

134-қўшиқ ва ибодат | Кириш сўзлари (1 дақ.)

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР

1. Ота-оналар, азиз фарзандларингизга ғамхўрлик қилишда давом этинг

(10 дақ.)

Ота-оналар Яҳова уларга оиласининг эҳтиёжларини қондиришга ёрдам беришига ишонишлари мумкин (Зб 127:1, 2)

Фарзандлар — Яҳованинг қимматбаҳо совғасидир (Зб 127:3; w21.08 5-саҳ., 9-хб.)

Фарзандларингизнинг ҳар бирига эҳтиёжига қараб таълим-тарбия беринг (Зб 127:4; w19.12 27-саҳ., 20-хб.)

Яҳова ота-оналар Унга таянишаётганини ва фарзандларига ғамхўрлик қилиш учун жон куйдиришаётганини кўриб хурсанд бўлади

2. Маънавий марваридлар

(10 дақ.)

  • Зб 131:1, 2. Ота-оналар бу оятлардан нималарни ўрганиши мумкин? (w21.07 22-саҳ., 6-хб.)

  • Бу ҳафтадаги Муқаддас Китоб мутолааси пайтида топган қандай маънавий марваридлар билан бўлишмоқчисиз?

3. Муқаддас Китоб қироати

ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ

4. Суҳбат бошлаш

(3 дақ.) НОРАСМИЙ ХИЗМАТ. (lmd 1-дарс, 3-параграф)

5. Суҳбат бошлаш

(4 дақ.) НОРАСМИЙ ХИЗМАТ. Суҳбатдошингиз Муқаддас Китоб таълимотига зид фикрни айтади. (lmd 5-дарс, 4-параграф)

6. Шогирд тайёрлаш

(5 дақ.) lff 16-дарс, 4-, 5-параграфлар. Бошқа жойга кетганингизда тадқиқ тўхтаб қолмаслиги учун бу билан боғлиқ режаларни тадқиқ ўтувчи билан муҳокама қилинг. (lmd 10-дарс, 4-параграф)

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

13-қўшиқ

7. Ота-оналар, фарзандларингизга таълим беришда ушбу самарали усулдан фойдаланяпсизми?

(15 дақ.) Муҳокама.

Яҳованинг ташкилоти ота-оналар фарзандларига Яҳова ҳақида таълим беришига кўмаклашиш учун анчагина асбобларни тақдим этиб келяпти. Аммо фарзандларингизга таълим беришнинг энг самарали усулларидан бири — уларга яхши ўрнак кўрсатишдир. (Қн 6:5–9)

Исо шогирдларига таълим бериш учун ушбу самарали усулни қўллаган.

Юҳанно 13:13–15 ни ўқинг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:

  • Нима учун Исонинг ўз ўрнаги билан таълим бериш усули самарали бўлган, деб ўйлайсиз?

Ота ёки она сифатида сиз фарзандларингизга айтаётган сўзларингиз нега улар учун фойдали эканини хатти-ҳаракатларингиз билан кўрсата оласиз. Фарзандларингизга яхши ўрнак кўрсатсангиз, улар сизга қулоқ солишга ва итоат қилишга мойилроқ бўлишади.

«Фарзандларимизга ўз ўрнагимиз билан таълим бердик» номли ВИДЕОНИ қўйиб беринг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:

  • Гарсиялар жуфтлиги қизларига қайси муҳим сабоқларни ўргатишган?

  • Нега бу видео сизни фарзандларингизга яхши ўрнак кўрсатишни давом эттиришга ундади?

8. Жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқи

Хотима сўзлари (3 дақ.) | 73-қўшиқ ва ибодат