ТАСОДИФМИ ЁКИ ИЖОД МАҲСУЛИМИ?
Мева пашшасининг учиш қобилияти
Пашшани ўлдиришга уринганлар бу қанчалик қийин бўлиши мумкинлигини билади. Яшин тезлигидаги ҳаракатлари туфайли бу ҳашаротларни тутиш осон эмас.
Олимлар шуни кашф этдики, пашшаларнинг бир тури, яъни дрозофиласимонлар ҳатто бир сонияга етмаган вақт ичида қирувчи самолёт каби манёврлар қила олади. «Улар дунёга келиши билан моҳирлик ила уча олади, — деб бўлишди профессор Майкл Диккинсон, — Бу худди янги туғилган чақалоқни қирувчи самолётнинг учувчи курсисига ўтказиш ва бола уни қандай бошқаришни билиши билан тенгдир».
Тадқиқотчилар пашшанинг учиш ҳаракатларини суратга тушириб шуни аниқлашдики, у ҳар сонияда 200 марта қанот қоқар экан. Шу билан бирга пашша йўналишини ўзгартириши ва қочиши учун унинг биргина қанот қоқиши кифоя.
Уларнинг реакцияси қанчалик тез? Тадқиқотчилар шуни аниқлашдики, мева пашшасининг бирон хавфни сезиш қобилияти шунчалик тезки, инсон киприк қоқишидан 50 марта тезроқ. «Бу пашша вақтни жуда аниқ ҳисоблай олади ва қисқагина вақт ичида қаерда хавф борлигини ҳамда чап бериш учун қайси томонга учиш кераклигини аниқлаши мумкин»,— деб бўлишди Диккинсон.
Мева пашшалари миттигина мияси ёрдамида қай йўсин бундай ҳаракатларни амалга ошириши тадқиқотчилар учун сир бўлиб қолмоқда.
Нима деб ўйлайсиз? Мева пашшасининг учиш қобилияти эволюция натижасида пайдо бўлганми? Ёки ижод маҳсулими?