Ҳаётнинг мазмуни нимада?
Муқаддас Китоб асосида жавоб
Инсонлар ҳаётнинг мазмуни ҳақида турлича саволлар беришади. Масалан: «Нега дунёга келганмиз?» ёки «Ҳаётимнинг мазмуни борми?» Муқаддас Китобга кўра, ҳаётнинг мазмуни — Худо билан дўстона муносабатларни ривожлантиришдан иборатдир. Қуйида Муқаддас Китобдаги айрим муҳим ҳақиқатлар келтирилган:
Худо Парвардигоримиздир. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Бизни У яратган, ўзимиз эмас». (Забур 100:3, изоҳ; Ваҳий 4:11)
Худонинг барча ижодларига нисбатан Ўз мақсади бор. (Ишаё 45:18)
Худо бизни «маънавий нарсаларга чанқоқ» қилиб яратган, шунинг учун ҳам биз ҳаётнинг мазмунини топишга интиламиз. (Матто 5:3) У бу эҳтиёжни қондиришимизни истайди. (Забур 145:16)
Худо билан дўстона муносабатларни ривожлантириб маънавий эҳтиёжларимизни қондирамиз. Гарчи баъзилар учун Худонинг дўсти бўлиш имконсиздек туюлса-да, Муқаддас Китоб бизни шундай деб чорламоқда: «Аллоҳга яқинлашинглар, шунда У ҳам сизларга яқинлашади». (Ёқуб 4:8; 2:23)
Худонинг дўсти бўлиш учун Унинг ниятига кўра яшашимиз керак. Бу ҳақда Воиз 12:13 да ўқисак бўлади: «Аллоҳдан қўрқ, Унинг амрларига риоя қил, чунки бу, инсоннинг бурчидир».
Келажакда Худо барча азоб-уқубатларни бартараф қилганида ва Унга топинаётган дўстларига абадий ҳаётни туҳфа этганида Унинг азалий нияти тўлиқ амалга ошади. (Забур 37:10, 11)