Яҳованинг Шоҳиди бўлган беморлар одатда тезроқ тузалади
АВСТРАЛИЯ. «Яҳованинг Шоҳиди бўлган беморлар эътиқоди туфайли қон қуйишга қарши бўлишади ва одатда бошқа беморларга қараганда тезроқ тузалишади»,— деб 2012 йил 2 октябрь сонидаги «Сидней морнинг герльд» газетасида айтилган («The Sydney Morning Herald»).
Ўша газетада, Сиднейдаги университетнинг тиббий бўлимининг Жеймс Исбистер исмли профессорнинг сўзлари келтирилган. У ерда шундай дейилган: «Профессор Исбистернинг айтишича, шифокорлар ортиқча қон йўқотилишдан қочиш учун Яҳованинг Шоҳидларига энг яхши даволаниш усулларини таклиф этишган. Натижада, Яҳованинг Шоҳиди бўлган беморлар бошқалардан кўра камроқ ўлишади ва операция давомида қон қуйилган беморларга қараганда, шифохонадан тезроқ чиқишади».
Бошқа мутахассислар ҳам худди шундай фикрда. Америка тиббиёти жамияти томонидан чоп этиладиган журналнинг 2012 йил 2 июль сонида, юрагига операция қилинган Яҳованинг Шоҳиди бўлган беморлар тўғрисида қуйидагилар ёзилган: «Бир хил вазиятларда бўлган беморларга қараганда, Шоҳидларда камроқ жиддий асоратлар бўлиб, шифохонадан тезроқ чиқишарди».