Асосий материалларга ўтиш

ЁШЛАРНИНГ САВОЛЛАРИ

Бокиралик қасами ҳақида эшитганмисиз?

Бокиралик қасами ҳақида эшитганмисиз?

 Бу қасам нимани англатади?

Бокиралик қасами никоҳ қурмасдан аввал жинсий алоқа қилмаслик ҳақида ёзма ёки оғзаки равишда онт ичиш демакдир.

Бу қасам 1990- йилларда Қўшма Штатларда Жанубий баптист конвенцияси томонидан «Ҳақиқий севги кутади» деган дастур чиқарилганда кенг тарқалиб кетди. Мазкур дастур Муқаддас Китобдаги қадриятлар ва тенгдошларнинг яхши ўрнагидан иборат бўлиб, ёшларни никоҳ қуришдан аввал жинсий алоқа қилмасликка ундашга қаратилган.

Кўп ўтмай, шунга ўхшаш яна бир дастур чиқди, унга кўра никоҳдан олдин жинсий алоқа қилмасликни ваъда берганларга ўзлари учун ҳам эслатма бўладиган кумуш узук тақдим этиларди.

 Бокиралик қасами иш берадими?

Бу саволнинг жавоби кимдан сўраётганингизга боғлиқ.

  • Кристин Ким ва Роберт Ректор исмли тадқиқотчиларнинг изланишларига биноан, «баъзи ҳолларда бокиралик қасамини берган ўсмирларда жинсий фаолият даражаси пасайгани ва жинсий ҳаётни вақт ўтгач бошлагани кузатилди».

  • Гуттмахер институти томонидан ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, «“бокиралик қасамини” ичган ўсмирлар бу қасамни ичмаган ўсмирлардай жинсий алоқа қилиши эҳтимоли бор».

Қизиқ, нега бундай ҳар хил натижалар мавжуд?

  • Баъзи тадқиқотларда бу қасамни ичган ва ичмаган кишилар солиштирилган ва бу икки тоифадаги инсонлар жинсий муносабатлар борасида турли нуқтаи назарга эга эди.

  • Бошқа тадқиқотларда бу қасамни ичган ва ичмаган кишилар солиштирилган ва бу икки тоифадаги инсонлар жинсий муносабатлар борасида бир хил нуқтаи назарга эга эди.

Яқинда ўтказилган тадқиқотлар нимани ошкор этди? Ўсмирларнинг соғлиги масаласи бўйича мутахассис Жанет Розенбаумнинг фикрича, беш йил ўтгач, «бокиралик қасамини ичган ва ичмаган инсонлар орасида жинсий ҳаёт масаласида ҳеч қандай фарқ қолмади».

 Яхшироқ қарор

Бокиралик қасамига бағишланган дастурлар олийжаноб мақсадга эга. Лекин муаммо шундаки, бу дастурлар бундай қасамни ичганлар унга мувофиқ ҳаёт кечира олиши учун уларга муайян қадриятларни пайванд қилмайди. Жанет Розенбаумнинг айтишича, бу қасамни ичганларнинг кўпи «буни сидқидилдан қилмаган. Никоҳдан олдин жинсий алоқа қилмаслик инсоннинг қандайдир дастурда қатнашгани туфайли эмас, шахсий қарори бўлиши керак».

Муқаддас Китоб бизни шунчаки ёзма ёки оғзаки равишда қасам ичишга ундамайди. Аксинча, «яхшини ёмондан ажратишга» ўрганиш учун зеҳнимизни ишга солишга чорлайди. (Ибронийларга 5:14) Нега деганда, бокира бўлиб қолиш нафақат касаллик ва ҳомиладор бўлишдан сақлайди, балки бундай қилиб никоҳ Асосчиси бўлмиш Аллоҳни шарафлаймиз. (Матто 5:19; 19:4–6)

Муқаддас Китобдаги меъёрлар биз учун жуда фойдалидир. (Ишаё 48:17) Дарҳақиқат, барча одамлар, ёши нечада бўлишидан қатъи назар Худо: «Зинодан қочинглар!» — деб айтган амрига бўйсунишда қатъий қарор қила олади. (1 Коринфликларга 6:18) Турмуш қургач эса, улар кўпинча никоҳ қурмай жинсий алоқада бўлиш келтириб чиқарадиган хавотирлар ва пушаймонлик туйғусидан холи бўлиб, тўлалигича жинсий ҳаётдан лаззат олиши мумкин.