2018 ЙИЛ 30 НОЯБРЬ
КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ
Кореялик биродарларимиз озодликка чиқди
Жанубий Кореядаги филиалимиз хабар беришича, 2018 йили 30 ноябрда қамоқда ўтирган 57 та биродаримиз озод қилинди ва улар оилалари билан бирлашди. Бутун дунё бўйлаб имондошларимиз интиқиб кутган бу воқеадан хурсанд ва Яҳова ёрдам ҳамда барака бергани учун Ундан жуда миннатдор. (Саҳрода 6:24–26)
Қамоқда ўтирган саккизта биродаримиз учун ибодат қилишни давом этамиз. Уларга берилган бир ярим йиллик муддатнинг 6 ойи ўтгач улар озодликка чиқади.