Асосий материалларга ўтиш

Барча мамлакатлар учун маълумот берувчи рисолалар

 

Яҳованинг Шоҳидлари ўзи ким?

Яҳованинг Шоҳидлари ҳақида қисқача маълумот: улар нима билан шуғулланишади ва қандай ташкиллаштирилган?

Яҳованинг Шоҳидлари. Уларнинг адабиётлари

Яҳова Шоҳидларининг босма ва электрон шаклдаги адабиётлари одамларга Худо билан яқин дўст бўлишга ҳамда Муқаддас Китоб таълимотларини яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Қолаверса, бу адабиётлар ўқувчиларга ижобий таъсир қилиб, ҳаётини яхшилашга кўмаклашади.

Яҳова Шоҳидларининг жамиятдаги ўрни

Яҳованинг Шоҳидлари Муқаддас Китоб асосида таълим бериш ва инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш орқали ўзлари яшаётган жамиятга фойда келтиришга ҳаракат қилишади.

Яҳованинг Шоҳидлари. Уларнинг ваъзгўйлик фаолияти

Одамлар билан Муқаддас Китобдаги хушхабарни бўлишиш Яҳова Шоҳидларининг топинишида муҳим ўрин эгаллайди. Бу ишни бажаришда улар қандай усуллардан фойдаланишади ва уларнинг фаолияти жамиятга қандай ижобий таъсир ўтказади?

Яҳованинг Шоҳидлари. Оилавий ҳаёт

Яҳованинг Шоҳидлари оилаларида эр, хотин ва болаларга фойда келтирадиган Муқаддас Китоб принципларига амал қилишга интилишади. Бу туфайли оилаларида севги ва хавфсизлик ҳукм суради. Ота-оналар фарзандларига Муқаддас Китоб асосида таълим бериш масъулиятига жиддий ёндашишади.

Яҳованинг Шоҳидлари. Кўпчиликни қизиқтирадиган саволлар

Яҳованинг Шоҳидлари ҳақида кўпчиликни қизиқтирадиган ўнта саволга жавоб.

Яҳованинг Шоҳидлари. Соғлиқни сақлаш

Яҳованинг Шоҳидлари ҳаётни Худонинг бебаҳо ҳадяси деб билишади. Улар ҳаётни ҳам, қонни ҳам муқаддас деб ҳисоблашади. Улар оилалари энг аъло тиббий ёрдам олишини исташгани учун қонсиз даволашнинг хавфсиз ва самарали усулларини топишга кўмаклашадиган тажрибали шифокорлар билан бажонидил ҳамкорлик қилишади.

Яҳованинг Шоҳидлари. Муқобил хизмат

Диний қарашлар туфайли ҳарбий хизматдан бош тортиш анчадан бери халқаро миқёсда асосий инсон ҳуқуқларидан бири деб тан олинади. Яҳованинг Шоҳидлари ҳукумат халқаро стандартларга амал қилиб, жазолаш ниятида берилмайдиган ва жамиятга фойда келтирадиган муқобил хизмат турларини тақдим этганда миннатдор бўлишади.

Яҳованинг Шоҳидлари. Сиёсий бетарафлик

Яҳованинг Шоҳидлари Муқаддас Китобга асосланиб сиёсий бетарафликни сақлашади. Кўплаб ҳукуматлар Яҳова Шоҳидларининг бетарафлиги тинчликка ҳисса қўшишини, улар давлат ходимларини ҳурмат қилишини, ҳамкорликка тайёр ва қонунга итоатли фуқаролар эканини эътироф этишади.

Яҳованинг Шоҳидлари. Биргаликда топиниш учун йиғилиш

Яҳованинг Шоҳидлари имондошлари билан бирга йиғилишни эътиқодининг ажралмас қисми деб билишади. Уларнинг учрашувларида Муқаддас Китобга асосланган таълим берилади ва улар одатда «Йиғилиш зали» деб аталадиган биноларда ўтади. Бу йиғилишлар ҳамма учун очиқ.

Яҳованинг Шоҳидлари. Табиий офатлардан зарар кўрганларга кўмаклашиш иши

Офатлар юз берганида Яҳованинг Шоҳидлари тезда жисмоний, ҳиссий ва маънавий ёрдам кўрсатишга интилишади. Ҳукумат аъзолари ва инсонпарварлик ташкилотлари уларнинг яхши ташкиллаштирилган ҳаракатларини жуда қадрлашади.